Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг янги 450 ҳолати аниқланди. COVID-19 юқтирганларнинг сони 8141 нафарга етди

Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Айнура Акматова 7 июлдаги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 450 ҳолати қайд этилганини айтди. Касалликка чалинганлар орасида 78 тиббиёт ходими бор.

Янги ҳодатларнинг деярли ярми Бишкек шаҳрида қайд қилинди - 229. Шунингдек, Чуй вилоятида - 84, Жалолобод вилоятида - 47, Ўш шаҳрида - 32, Ўш вилоятида - 23, Иссиқкўл вилоятида - 13, Норин вилоятида - 11, Баткен вилоятида - 10  ҳамда Талас вилоятида бир киши коронавирусга чалинган.

Шундай қилиб, Қирғизистонда коронавирус юқтириб олган фуқароларнинг сони 8141 нафарга етди. Вирус юқтириб олганлар орасида 1225 нафар тиббиёт ходими ҳам бор. Касаллик 99 кишини ўлимига сабаб бўлиб, 2916 нафар бемор соғайди.

Умумий беморларнинг 3,434 нафари пойтахт Бишкекда. Чуй вилоятида - 1494, Ўш шаҳрида - 856, Норин вилоятида - 572, Ўш вилоятида - 579, Жалолободда - 478, Иссиқкўл вилоятида - 234, Баткен вилоятида - 172 ва Талас вилоятида - 82 ҳолат қайд этилди. Бундан ташқари, Россиядан келган 240 нафар қирғизистонликда коронавирус аниқланган.

Бугунги кунда 602 киши шифохоналарда даволанмоқда. Уларнинг ичидан 98 бемор оғир аҳволда - 21 нафар бемор реанимация бўлимига ўтказилган. Коронавирус юқтирган, аммо касаллик аломатлари кузатилмаган  4524 бемор уй карантинида.

Сўнгги кун ичида ўтказилган таҳлиллар сони - 2253.