Қирғизистонда COVID-19 юқтирган 7 нафар ва пневмониядан 29 бемор вафот этди

399

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, охирги суткада Қирғизистонда яна етти коронавирус юқтирган бемор вафот этди. Улар:

  • Бишкекдаги Қирғиз-Турк дўстлик касалхонаси - 1 (эркак, 85 ёш);
  • Ўш минтақалараро касалхонаси - 2 (эркак, 79 ёш, ҳамшира, 62 ёш);
  • Иссиқкўл вилоят касалхонаси - 1 (эркак, педиатр, 61 ёш);
  • Жалолобод вилоят касалхонасидан - 1 (эркак, 58 ёш);
  • Талас вилояти касалхонаси - 1 (эркак, 61 ёш);
  • Чуй вилоятидаги Жайил туман касалхонасидан - 1 (эркак, 57 ёш).

Шу билан коронавирус юқтириб вафот этганлар сони 99 кишига етди. Ҳозирда касалликдан вафот этган етти нафар тиббиёт ходимлари ҳақида маълум, аммо уларнинг сони бундан кўп бўлиши ҳам мумкин.

Шунингдек, ўтган суткада пневмонияга чалинган, аммо COVID-19  ташхиси қўйилмаган 29 бемор вафот этди — уларнинг орасида икки тиббиёт ходими бор. Вафот этганларнинг 19 нафари Бишкекда  қайд этилди. Март ойидан бери  пневмониядан жами 224 киши вафот этди.

Сўнгги кеча-кундузда COVID-19 юқтиришнинг 450 янги ҳолати аниқланди. Расмий маълумотга кўра мамлакат бўйича коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 8141 кишига етди.