ОАВ: депутат Чинибай Турсунбеков пневмониядан вафот этди

420

Жогорку Кенешнинг депутати, экс-спикер Чинибай Турсунбеков икки томонламан пневмония  туфайли Миллий госпиталда 6-июлда кечки пайт вафот этганини Kaktus.media нашри ёзди.

Маълумотга кўра, у бир неча кундан бери ўпкани сунъий нафас олдирувчи [ИВЛ] аппаратда ётган. Унинг аҳволи яхшиланиб қолганини аввалроқ Жогорку Кенешнинг ахборот хизматининг етакчиси Ибраим Нуракун ўғли билдирган эди. У шунингдек, депутатнинг коронавирусга топширган ПЗР-таҳлили терс натижа кўрсатганини маълум қилган.

Турсунбеков 1960-йили 15-октябрда Норин вилоятининг Норин туманидаги Жан-Булак қишлоғида туғилган. 1983-йили Қирғиз миллий университетининг филология факультетини имтиёз билан якунлаган. Филология фанлари кандидати илмий даражаси бор. 2004-йили ТИВнинг дипломатик академиясини тугатган.

2010-2015-йиллари Жогорку Кенешнинг 5-чақирилишига депутат, парламентдаги КСДП фракциясининг лидери бўлган. 2015-йили қайтадан Жогорку Кенешнинг 6-чақирилишида депутат бўлган. 2016-2018-йиллари парламентнинг спикери бўлиб ишлаган.

Июнь ойида Жогорку Кенешнинг 5 депутати коронавирус юқтиргани маълум бўлган — уларнинг орасида Тазабек Икрамов, Экмат Байпакбаев, Бакит Торобаев ҳамда Бейшенали Нурдинов бор. Бешинчи депутат ким экани номаълум.

Коронавирус бунга қадар Ибраим Нуракуннинг ўзида ҳам тасдиқланган — у тўққиз кундан кейин соғайиб, касалхонадан чиқарилган.

Муаллиф: Расул Усоналиев