Жалолобод мэриясининг ходими пневмониядан вафот этди

512
Марҳум Садир Айтпаев. Сурат: Азамат Жээнбековнинг фейсбук саҳифасидан олинди

Жалолобод шаҳар мэриясининг қошидаги Лойиҳаларни амалга ошириш ва назорат килиш бўлимининг етакчиси Садир Айтпаев 6-июлда вафот этди. Бу ҳақида «Клооп»га Жалолобод мэриясининг матбуот котиби Азамат Жээнбеков билдирди.

«Садир Тороевич 59 ёшда эди. У 1-июлдан бери “икки томонламан пневмония” ташхиси билан шаҳар касалхонасида ётган эди. Кучли, махоратли инсон эди. Ортидан икки ўғли ва бир қизи қолди», — деди Жээнбеков.

Коронавирус мамлакатда тарқагандан бошлаб пневмония билан хасталарнинг ва вафот этганларнинг сони ҳам ўсди.

Пневмония — нафас олиш органлари, айниқса ўпканинг яллиғланиши. Касалнинг пайдо бўлишига бактериялар ва вируслар шарт яратмоқда. Улар организмга кўп ҳолда нафас олиш органлари, баъзан қон томирлари орқали киради.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан «Азаттык» нашрига маълум қилишича, 6-июлга келиб мамлакат бўйича пневмония ташхиси билан касалхоналарда ётган беморларнинг сони 2329ни ташкил қилди, уларнинг ичидан 1573 нафари Бишкек шаҳридаги касалхонада ётади. Беморларнинг 552 нафарининг аҳволи эса оғир, шунингдек жонлантириш бўлимида ётган беморларнинг сони — 154.

6-июлда пневмониядан 18 бемор вафот этди. Уларнинг ичидан ўн ҳолат Бишкек шаҳридан қайд этилди. Пневмониядан умумий вафот этган кишиларнинг сони март ойидан бошлаб 195га етди.