Бишкекда қизини ўлдиришда гумонланган фуқаро қўлга олинди

285

Милициянинг патрул хизмати бошқармасининг (МПХБ) матбуот хизмати Бишкекда фуқаро 15 ёшдаги қизини ўлдирганликда гумонланиб қўлга олинганини хабар қилди.

Патрул милициясининг маълумотига кўра, 6-июль куни таҳминан эрталабки соат 9да навбатчи бўлимга бир киши қизини калтаклаётгани ҳақида маълумот тушган. Милиция воқеа жойига келиб, қизнинг жасадини топган. Дастлабки маълумот бўйича, 15 ёшли қиз олган жароҳати туфайли вафот этган.

Гумондор марҳум қизнинг отаси бўлиб чиқиб, у милиция тарафидан қўлга олинган.

Мазкур факт «Одам ўлдириш» моддаси бўйича ЖҚУРга қайд этилди.