Республика штаби Қирғизистонда 8-июлга келиб коронавирус юқтирган яна ўн уч бемор вафот этганини билдирди. Улар қуйидаги касалхоналарда даволанаётган эди:
Қирғиз-турк дўстлик касалхонаси - 1 (эркак, 67 ёш);
Бишкек шаҳар клиник шифохонасида № 6 - 1 (эркак, 52 ёш);
Республика клиник юқумли касалликлар касалхонасида - 3 киши (3 эркак, 69-55-70 ёш);
Ўш шаҳар клиник шифохонасида - 1 (эркак, 52 ёш);
Жалолобод вилоят касалхонасида - 1 (эркак, 53 ёш);
Ат-Баши ҳудудий касалхонасида - 2 (эркак, 64 ёш, аёл 55 ёш);
Жайил ҳудудий касалхонасида - 3 (эркак, 63 ёш, 2 аёл - 59-70 ёш);
Москва ҳудудий касалхонасида - 1 (аёл, 49 ёш).
Шу билан COVID-19 юқтириб вафот этган беморларнинг сони 112 кишига етди, уларнинг орасида тўққиз тиббиёт ходими ва бир ўқитувчи бор. Қирғизистонда 8-июлга келиб коронавирус умумий 8486 кишига юқди. Унинг 2983 нафари даволаниб касалхонадан чиқарилди.