Президент Сооронбай Жээнбеков 6-июлда Хавфсизлик кенгашининг йиғинида Республика штабига вилоятлар ўртасида транспорт қатновини тўхтатиб туришни ва тўйларга расман таъқиқлашни тавсия қилди. У коронавирус юқтирганлар ва пневмония билан касалланганларнинг сони мамлакатда чекловлар олингани сабаб кўпайди деб ҳисоблайди.
«Аҳолининг соғлиги ва иқтисодий хавфсизлигини тарозига солганда, биз карантинни эълон қилиб, фавқулодда ҳолат режимини сабр билан сақладик. Бу режим олингандан кейин, бетоблар сони кескин кўпайди ва коронавирус сабаб кўплаган бизнинг фуқаролар пневмониядан жабрланмоқда», — деди Жээнбеков.
Айни вақтда президент ФҲ режимини қайтадан киргизиш масаласи кўрилмаганини, аммо ер-ерларда санитар-эпидемиологик, карантин чекловлари мажбурий турда бажарилиши кераклигини айтди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, Қирғизистонда охирги сутка ичида касалхонадан ташқари пневмония билан касалланган, аммо коронавирусга топширган тести тоза чиққан 18 киши ва коронавируси тасдиқланган 4 киши вафот этди.
Коронавирус пандемияси бошлангандан бери Қирғизистонда касалхонадан ташқари пневмония билан 195 киши ва коронавируси тасдиқланган 92 бемор вафот этган.
6-июлга келиб республика бўйича коронавирус юқтиришнинг 7 691 ҳолати қайд қилинган. Уларнинг ичидан 2 843 бемор тузалиб, касалхоналардан чиқарилган.