Президент ФҲ режимини қайтадан киргизиш масаласини кўтармади, аммо ҳукуматни танқид қилди

399

Президентнинг матбуот хизмати Сооронбай Жээнбеков 6-июлда коронавирус вазияти бўйича Хавфсизлик Кенгашининг йиғинида ҳукуматни ва соғлиқ вазирлигининг кейинги вазиятни таҳлил қилиш ва таҳмин қилиш иши йўқлиги учун танқид қилганини хабар қилди.

Жээнбековнинг айтишича, ҳукумат аҳоли орасида ваҳимага йўл бериб, фуқароларга тиббий ёрдам беришни уюштирмаган.

«Сизлар кадрлар резервини тўлиқлаш бўйича дастлабки ишларни олиб бормадинглар ва кризис бошлангандан кейингина мутахассисларни мобилизациялай бошладинглар», — деди президент.

Давлат раҳбари Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорларни шахсий химоя воситалари билан таъминлашга ва Республика штабининг эҳтиёжлари ҳақида маълумот бериб туришга масъул эканини қўшимча қилди.

«Шифокорлар 24 соат бўйи ишлаб, озиқ-овқат билан ҳам ўзларини ўзи таъминлаётганига йўл берилмаслиги керак. Бундай тартибсизликка йўл берганлар жавобгарликка тортилиши керак. Ҳозир аҳолининг соғлиги учун кураш олиб борилаётганда кимнидир аяйдиган давр эмас», — деб таъкидлади у.

Шунингдек президент Республика штаби кўнгиллилар COVID-19га қарши курашиш учун таклиф қилаётган ёрдамнинг барини ортиқча бюрократиясиз қабул қилиши кераклигини айтди.

Жээнбеков Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Ахборот технологиялар ҳамда алоқа комитетига беморларни касалхонага зудлик билан ётқизиб туриш учун Бишкекда касалхоналарнинг рақамли харитасини ишга киргизишни тезлатишни, Республика штабига эса дори-дармонларнинг бозорида, тиббий ниқоб ҳамда ҳимоя воситаларининг етишмовчилигининг олдини олиш учун чораларни кўришни ва назоратни кучатишни топширди.

Айни вақтда президент фавқулодда ҳолат режимини киргизиш масаласи кўрилмаганини, санитария қоидаларини сақлаш ва чекловлар эса мажбурий эканини қўшимча қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 6-июлга келиб мамлакат бўйича  коронавирус юқтиришнинг умумий 7 691 ҳолати қайд этилди.

Пандемия бошлангандан бери COVID-19га чалинган 2 843 бемор соғайиб,  стационарлардан чиқарилган. Пандемия вақтида умумий 92 киши коронавирус сабаб вафот этган.

Сутка ичида пневмониядан 18 киши вафот этди. Жами бўлиб март ойидан бошлаб пневмония туфайли 195 киши вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги пневмониянинг тўлқинини коронавирус билан боғлагани йўқ, чунки хасталанганларнинг кўпида COVID-19га ўтказилган таҳлил терс натижа кўрсатмоқда.