Парламент депутатининг котибиятидан Бактибек Турусбековда икки томонлама пневмония аниқланганини хабар қилишди.
«Аҳволи барқарор. Турмуш ўртоғи билан бирга уйида тегишли даволанишдан ўтмоқда», — деб хабар қилди котибият.
Сутка ичида пневмониядан 18 киши вафот этди. Уларнинг ичидан 8 киши республика бўйича ва 10 киши Бишкекда вафот этди. Жами бўлиб март ойидан бери пневмония туфайли 195 киши вафот этган.
Айни вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги пневмониянинг тўлқинини коронавирус билан боғлагани йўқ, чунки хасталанганларнинг аксариятида COVID-19га ўтказилган таҳлил терс натижа кўрсатмоқда.
Қирғизистонда 6-июлга келиб коронавирус юқтиришнинг умумий 7 691 ҳолати қайд этилди.
Мамлакатда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан 2 843 киши соғайиб, 92 бемор вафот этди.