Охирги кеча-кундузда коронавирус юқтирган 4 киши вафот этди

469

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда 6-июлга келиб коронавирус юқтирган яна тўрт бемор вафот этганини билдирди. Улар қуйидаги касалхоналарда даволанаётган бўлган:

Республика юқумли касалликлар клиник касалхонаси – эркак киши, 73 ёшда);

Ўш шаҳар клиник касалхонаси – эркак киши, 53 ёшда);

Чуй вилоятининг Тўқмоқ ҳудудий касалхонаси –  эркак киши, 86 ёшда);

Чуй вилоятининг Иссиқота ҳудудий касалхонаси –  эркак, 41 ёшда.

Коронавирус юқтириб вафот этганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд қилинди — 30 ҳолат. Ўш вилоятида COVID-19дан вафот этганларнинг сони 17 нафарни ташкил қилди. Шунингдек Ўш шаҳрида 10, Чуй вилоятида 19, Норин вилоятида  7, Жалолобод вилоятида 6, Иссиқкўл ва Талас, Баткен вилоятларида бир нафардан бемор вафот этди.

Шу билан COVID-19 юқтириб вафот этган беморларнинг сони 92га етди, уларнинг орасида етти тиббиёт ходими ва бир ўқитувчи бор. Қирғизистонда 6-июлга келиб коронавирус умумий 7691 кишига юқди. Унинг 2843 нафари соғайиб касалхонадан чиқарилди.

Охирги сутка ичида 18 киши пневмонияда вафот этди. Уларнинг 10 нафари Бишкекда, қолган 8 нафари эса республиканинг бошқа ҳудудларида бўлган.

Март ойидан бери вафот этганларнинг умумий сони 195 нафарга етди.