Нейрожарроҳ Бектемир Мукамбетомуров пневмониядан вафот этди

387

Миллий госпиталнинг юқори нуфуздаги нейрожарроҳи, Хизмат кўрсатган шифокор Бектемир Мукамбетомуров 6-июлда вафот этди. Унинг ортида икки қиў ва уч ўғли қолди.

«Соғлиқни сақлашнинг тажрибали мутахассисидан айрилдик. Унга аввалроқ шифокорлар тарафидан “икки томонлама пневмония” ташхиси қўйилган эди. Бектемир Курбаналиевич биз учун намунали мутахассисгина бўлмай, ўз халқининг ишонган ва меҳрибон ўғли эди», — деб ёзади   Соғлиқни сақлаш вазирлигининг собиқ матбуот котиби Елена Баялинова.

Мукамбетомүров 1953-йилнинг 5-январида Норин вилоятининг  Эмгекчил қишлоғида туғилган. 1976-йили Иса Ахунбаев номидаги тиббий академиянинг, 1978-йили ординатурани тугатган.

1993-йили Бишкекдаги тез ёрдам клиник касалхонасида шифокор қатори ишлаган. Ундан кейин ўн йил Норин вилоят касалхонасида раҳбарлик қилган. 2003-йилдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Миллий госпиталнинг №2 нейросиниқ бўлимининг раҳбари бўлиб ишлаган.

Шунингдек Мукамбетомуров Жогорку Кенешнинг, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ва Бишкек шаҳри мэриясининг Фахрий ёрлиқлари билан мукофотланган.

Пневмония касалидан 5-июлда Иссиқкўл вилоят касалхонасининг педиатрия бўлимининг  62 ёшдаги шифокори Эдил Садиков вафот этган. Садиковнинг ортида уч боласи қолди. Бундан ташқари мазкур касалдан Бишкек шаҳридаги №2 туғруқхонанинг акушери Заида Терекбаева вафот этгани маълум бўлди. Вафот этган шифокорлардан олинган таҳлил COVID-19 аниқланмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан «Азаттык» нашрига маълум қилишича, 6-июлга келиб мамлакат бўйича пневмония ташхиси билан касалхоналарда ётган беморларнинг сони 2329ни тузди, уларнинг ичидан 1573 нафари Бишкек шаҳридаги меҳмонхонада ётибди. Беморларнинг 552 нафарининг аҳволи оғир, шунингдек жонлантириш бўлимида ётган беморларнинг сони — 154.

6-июлда пневмониядан 18 бемор вафот этди. Уларнинг ичидан ўн ҳолат Бишкек шаҳрида қайд қилинди. Пневмониядан умумий вафот этганларнинг сони март ойидан бошлаб 195га етди.