Бир суткада яна 50 тиббиёт ходимида коронавирус топилди

361

Республика штаби 6-июлга келиб Қирғизистонда бир суткада коронавирус яна 50 тиббиёт ходимидан аниқлангани хабар қилди. Уч шифокорда эса ўпка касалидан соғайиб, уйларига чиқарилди.

Бишкек шаҳридан — 23, Чуй вилоятидан — тўрт, Ўш вилоятида — тўрт, Ўш шаҳридан — етти, Норин вилоятидан — олти, Баткен вилоятидан — бир ва Иссиқкўл вилоятидан беш шифокордан коронавирус аниқланган.

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 1147га етиб, уларнинг 503 нафари ўпка касалидан тузалган. Етти шифокор коронавирусдан вафот этди.

6-июлда коронавирусни юқтириб вафот этган Иссиқкўл вилоят касалхонасининг педиатрия бўлимининг 62 ёшдаги шифокори Эдил Садиков вафот этди. Садиковнинг ортида уч фарзанди қолди. Шунингдек, COVID-19га чалинган Бишкек шаҳридаги №2 туғруқхонанинг акушери Заида Терекбаева вафот этгани маълум бўлди.

30-июнда Ички ишлар вазирлигининг тиббий марказининг Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича ординатор-шифокори Жамал Тазабекова вафот этди. Бунга қадар Бишкекдаги №3 Оилавий тиббиёт марказининг оилавий шифокорлар гуруҳининг етакчиси Жузумкан Кокумбаева, Ўш вилоятининг Қара-Қулжа туманидаги оилавий тиббиёт марказининг фтизиатри Альберт Исмаилов вафот этган.

2-июлда Новқат туманида 70 ёшдаги  терапевт Орозали Абдухалимов вафот этган. У  коронавирус юқтириб олгани билан ўлимига «ўткир инфаркт» сабаб бўлгани айтилди. Шунингдек 2-июлга ўтар кечаси мазкур туманинг Барин қишлоғидаги Оилавий шифокорлар гуруҳининг шифокори вафот этган.

Коронавирусга қарши курашаётган вақтда касаллик юқтириб олган тиббиёт ходимларига ҳукумат 200 минг сом компенсация тўлайди, вафот этган тиббиёт ходимларининг оиласига берилувчи  компенсациянинг қиймати 1 млн сом. Тавон тўлашдан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қошидаги комиссия инфекция юқтириб олган шифокорларнинг ҳар бир ҳолатини ўрганиб чиқади.