Адвокат Кайрат Загибаев вафот этди, у пневмония билан хасталанган

336

Коронавирусли пневмония туфайли ўзи оғир оғир аҳволда бўлган юрист Канат Хасанов фейсбук саҳифасида ҳамкасби Кайрат Загибаев вафот этганини хабар қилди. Юрист пневмонияси жиддийлашиб кетгани сабаб вафот этган.

Кайрат Загибаевнинг юридик тажрибаси кўплаган баҳсли ишларга бой. Масалан, у охирги марта пойхатнинг савдо марказларидан биридаги ҳожатхонада зўрланган 13 ёшли қизнинг иши бўйича ишлаган. Бу ишда у айбланувчини ҳимоя қилаётган эди, натижада гумондор Биринчи май туман суди тарафидан оқланган.

У Қўй-Тошдаги воқеада ҳалок бўлган спецназчи Усонбек Ниязбековни оиласининг манфаатларини ҳимоя қилган, бундан ташқари, собиқ депутатлар Курманбек Осмонов ҳамда Хажимурат Коркмазовни, криминал авторитет Анапияевнинг ўлимига Жаниш Бакиевнинг алоқаси борлигини кўрсатган гувоҳни, шунингдек ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни ҳимоя қилиб келган.

Канат Хасановнинг айтишича, у билан бирга ҳозирда олти адвокат оғир аҳволда. Хасанов коронавируснинг шартида унда пневмония кучайиб кетганини ёзди, Загибаевнинг эса пневмониясининг келиб чиқишини очиқлагани йўқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг айтишича, сутка ичида COVID-19га топширган тести терс бўлган пневмониядан яна 23 киши вафот этди. Пандемия бошлангандан бери ташхиси шундай 120 бемор вафот этди.

3 июлга келиб мамлакат стационарларида келиб чиқиш сабаби аниқланмаган пневмониядан 1724 киши даволанмоқда. Уларнинг ичидан 112 киши жонлантириш бўлимида, 337 нафар беморда эса касаллик оғир формада ўтмоқда.

Мартдан июлнинг бошланишига қадар касалхоналардан ташқаридаги пневмония билан 2508 киши касалланиб, уларнинг 664 нафари соғайган.

Ўтган сутка ичида коронавирус кучайтирган касалликлардан 10 киши вафот этди. Мамлакат бўйича коронавирус инфекцияси бор беморларнинг вафот этган 76 ҳолати қайд этилди.

3 июлга келиб мамлакат бўйича 6767 коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди, уларнинг ичидан 2655 киши соғайиб, 4036 бемор даволанишни давом эттирмоқда.