COVID-19 юқтирган яна тўрт киши вафот этди.Қирғизистонда охирги суткада коронавирус билан тўрт киши вафот этди. COVID-19 юқтириб вафот этганларнинг умумий сони 66 нафар етди

394

Қирғизистонда коронавирус юқтирган яна тўрт бемор вафот этди. Бу ҳақда Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 2-июлдаги брифингда билдирди.

Уларнинг икки нафари — 69 ёшдаги аёл ва 56 ёшдаги эркак — Норин вилоятидаги Қўчқор ҳудудий касалхонасида даволанаётган эди. Бир бемор — 71 ёшдаги эркак — Бишкекдаги Қирғиз-турк дўстлик касалхонасида бўлган. Яна бир эркак киши Ўш вилоятидаги Новқат ҳудудий касалхонасида вафот этди — у 70 ёшда эди.

Шу билан коронавирусни юқтириб, вафот этганларнинг сони 66га етди — уларнинг орасида уч тиббиёт ходими бор. Ҳукумат иш вақтида коронавирусни юқтириб, вафот этган тиббиёт ходимларининг оиласига 1 млн сом компенсация тўланади.

Коронавирус сабаб вафот этганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд қилинди — 21 ҳолат. Ўш вилоятида COVID-19дан вафот этганларнинг сони 14 нафарни ташкил қилди. Шунингдек Ўш шаҳрида ва Чуй вилоятида саккиз нафардан, Норин вилоятида етти, Жалолобод вилоятида олти, Иссиқкўл ва Талас вилоятларида бир нафардан бемор вафот этди.