Ўшда коронавирусга чалинган аёл касалхонанинг учинчи қаватидан қулаб, вафот этди

Иллюстратив сурат

Ўш шаҳар касалхонасининг учинчи қаватидан 1-июлда коронавирусдан даволанаётган 34 ёшдаги аёл ўзини ташлаб юборган. Олган жароҳатидан бемор ўша куннинг ўзида вафот этди.

Ўш ШИИБининг маълумоти бўйича, бу воқеани мазкур касалхонанинг шифокорлари билан биргаликда текширмоқда. Тегишли экспертизалар тайинланди.

«Марҳум 1986-йили туғилган, Ўш шаҳрининг турғуни. 25-июнда янги туққан. Ўзи даволанаётгани сабаб чақалоғи онасининг қўлида бўлган», — деб ёзилади маълумотда.

Бунга қадар шаҳар туғруқхонасининг ҳамшираси коронавирус юқтириб олиб, унинг натижаси билан 800га яқин тиббиёт ходими, янги туққан аёл ва чақалоқ обсервацияга олинган. Кейинчалик обсервациядаги ўнлаб шифокордан ҳамда бемордан Covid-19 топилган.

Обсервацияда ётган вақтда янги туққан аёллар норозилик билдириб, уларни шароити яхши бўлган касалхоналарга ўтказишни ёки уйларига чиқаришни талаб қилишган. Буни чақалоқларнинг соғлигидан хавотир бўлишаётгани билан изоҳлашган.

2-июлга келиб мамлакатда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 6261га етди. Унинг ичида Ўш шаҳрида 675 ҳолат қайд қилинган. Ўпка касалидан эса 260 киши соғайиб, саккиз нафари вафот этди.