Депутат Жанар Акаев «Қирғизистондаги замонавий парламентаризмнинг тарихидаги энг халққа ёқмаган» олтинчи чақирилиши ҳақида 24.kg нашрига интервью берди. У собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ўғилларидан бири Сейтек Атамбаевни отасининг сафдоши Икрамжан Илмияновнинг махсус нуфузи ҳақида айтганларини қувватлади. «Клооп» ўқувчиларнинг эътиборини депутатни айтганларининг асосий жиҳатига қаратади.
Алмазбек Атамбаев президент бўлиб турганда парламентни Икрам Илмиянов бошқарган. Депутатлар қайси бир қонун лойиҳаси ҳақида қандай овоз бериш кераклиги бўйича кўрсатмани Илмияновдан олиб туришган. Бу турли шаклда бўлган. SMS жўнатиб, қўнғироқ қилиб ёки суҳбатга чақириши мумкин эди. Алмазбек Шаршенович кетиб, Сооронбай Шарипович келди. Улар жанжаллашиб, Икрам бир кундаёқ парламентнинг куратори бўлмай қолди. Кейин ўша вақтда бир қонун лойиҳасига овоз бериш керак эди. «Оқ уй»дан ҳеч қандай кўрсатмай бўлмай, депутатларнинг кўпи ўзини йўқотиб, қандай овоз бериб, нима қилишни билмай қолишди.
Овоз беришда қайси позицияни «Оқ уй» мақуллашини қандай қилиб тушуниш мумкин деб пичирлашиб қолишди. Атайлаб спикернинг ёнидан нари-бери ўтиб, қандайдир бир ишорани ушлаб қолишга ҳаракат қилишаётганини кўриб, кулгинг келади.
Бизнинг чақирилиш — Қирғизистондаги замонавий парламентаризмнинг тарихидаги энг халққа ёқмагани бўлди, бу ҳақиқат. Ҳозирги чақирилишдаги қайсидир бир депутатлар ёқмаяптими? У ҳолда уларни кейин сайловда қўлламанг. Уларга, улар қўшилган партияларга овозингизни берманг. Ўшанда Жогорку Кенешдаги музокараларни кўриб ўтириб уятдан қизармайсиз.
Депутат дегани илгари сурган қонун лойиҳасининг сони ортидан югуриши керак деб ҳисобламайман. Қонун чиқариш — парламентнинг уч функциясидан бири. Мен ва айрим ҳамкасбларим, масалан Наталья Никитенко беш йил давомида бир қатори қонун лойиҳаларини ўтказмай қўйиш учун курашдик. Одатда бу ўз қонун ташаббусингни илгари суришдан бир қанча мураккаб бўлади. Бари истагандек бўлиб, биз доим ғалабага эришдик дея олмайман. Аммо жамоатчиликнинг эътиборини тортиб турдик.
Ўтган беш йилаги менинг миссиям — халққа ҳақиқатни айтиш бўлди. Масалан, ун чиқариш тармоғининг парламент ичидаги лоббиси билан «тегирмончи» магнатлар 2025-йилга қадар қўшимча нарх солиғидан бўшатилди. Бошқача айтганда, 5 йилга. Бу қонун сабабли бюджетга миллиард сом тушмай қолган. Бюджетда эса доимо дефицит бор. Ёки Сув кодексига ўзгартиришларни олайлик. Ҳукумат бизнинг музликларни вайрон қилиш учун бериб юбормадими. Кейин, 2017-йилда, ноябрда, президент аппарати ушбу тузатишларни том маънода амалга оширди. Мутлақо халққа қарши қонунчилик ташаббуси.
*2017-йилда ноябрда собиқ президент Алмазбек Атамбаев «Кумтор» компаниясига Давидов ва Лисий музликларини тинимсиз иш юритишга имконият берган Сув кодексига киргизилган тузатишларга қўл қўйиб берган. Ҳуқуқ ҳимоячилар ва экологлар музликларни сақлаш учун бир неча бор митингларга чиқишган. Улар «Кумтор»нинг фаолияти музликларнинг эришини тезлатишга олиб келиши мумкин деб билдиришган.
Ёки яқиндаги радио частоталарга боғлиқ можарони олайлик. Бу ам миллиардлаган сомлар.
Мен ўзимни қаҳрамон деб ҳисобламайман. Агар ўшанда [уни партияга қарши боргани учун КСДПдан чиқариб юборишганда] принципларимдан қайтсам, унда ўзимни ҳурмат қилмай қолган бўлардим. Ростини айтсам, ўша 2017-йилнинг 24-мартида КСДП фракциясидан четлаштирилса ҳам, бу иш эрта ё кеч бўларди.
Мен у ерда доимо бегона эдим. Фракциядаги кўпчилик менга ишончсизлик билан қарар эди. Нимагадир мени собиқ журналист қатори маълумотни ОАВларга «етказиб» қўяди дейишар эди. Айниқса, фракциянинг қандайдир бир ёпи йиғинларида.