Вице-премьер-министр Эркин Асрандиевдан коронавирус аниқланди

307

Вице-премьер-министр Эркин Асрандиевнинг коронавирусга топширган ПЗР-таҳлили ижобий натижа кўрсатди. Бу ҳақда Республика штабидан 30-июнда хабар қилишди.

«Унга кўра, Эркин Асрандиев ишини изоляция режимида давом эттирмоқда, касали енгил шаклда ўтмоқда. У тегишли даволанишдан ўтмоқда ва ўзини яхши ҳис қилиб қолди», — деб билдиришди Республика штабидан.

Вице-премьер билан алоқада бўлганлар:

Ҳукумат апаратининг етакчиси - министр Таалайбек Темиралиев;

Маданият, ахборот ва туризм министри Азамат Жаманкулов;

Адлия министри Марат Жаманкулов;

Транспорт ва йўллар министри Жанат Бейшенов,

Асрандиев билан алоқада бўлганлар изоляцияга олиниб ишламоқда.

Бунга қадар ҳукумат аппаратининг 26 ходими коронавирусга чалингани маълум бўлган. Шунингдек президент аппаратанининг 17 нафар ходимида ва Жогорку Кенешнинг беш депутати ва тўрт ходимида COVID-19 аниқланган.