Қирғизистонда бир суткада коронавирус юқтирган 7 бемор вафот этди. Вафот этганларнинг умумий сони 57 кишига етди

351

Охирги сутка ичида Қирғизистонда COVID-19 ташҳиси қўйилган етти киши вафот этди.

Бишкекдаги Республика клиника касалхонасида даволнаётган 55 ёшдаги ва 76 ёшдаги эркак киши вафот этди. Ўш шаҳар клиника касалхонасида даволанаётган 70 ва 49 ёшдаги аёл вафот этган. Бишкекдаги №2 Клиник туғруқхонасида 27 ёшли бир аёл, Чуй вилоятининг Жайил ҳудудий касалхонасида даволанаётган 44 ёшли эркак ва Бишкекдаги Қирғиз-турк касалхонасида даволанаётган 53 ёшдаги эркак киши вафот этган.

Шу билан коронавирусдан вафот этганларнинг сони 57 нафарга етди. Қирғизистон бўйича коронавируснинг умумий 5296 ҳолати қайд этилди.