Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 5296га етди — янги 297 ҳолат

384

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев 30-июнда Қирғизитсонда яна 279 кишидан коронавирус топилганини маълум қилди — уларнинг 47 нафари тиббиёт ходими.

Ҳудудлар бўйича:

Бишкек шаҳрида — 182;

Чуй вилоятида — 36;

Иссиқкўл вилоятида — 18;

Талас вилоятида — 15;

Норин вилоятида — 10;

Баткен вилоятида — 9;

Жалолобод вилоятида — 7;

Ўш шаҳрида — 1;

Ўш вилоятида — 1.

Янги қайд қилинган ҳолатларнинг икки нафари ташқаридан келган қирғизистонликлардан аниқланди, қолган 277 киши коронавирусга мамлакат ичида чалинган.

Шу билан коронавирусни юқтириб олган одамларнинг сони 5296га етди — унинг 830 нафари тиббиёт ходими. Ўпка касалидан умумий 2370 киши соғайиб, 57 бемор вафот этди.

Бишкек шаҳрида — 2097, Чуй вилоятида — 732, Ўш шаҳрида — 651, Ўш вилоятида  — 485, Норин вилоятида — 484, Жалолободда — 336, Иссиқкўлда — 129, Боткенда — 77 ҳамда Талас вилоятида — 66 ҳолат қайд этилди.

Бундан ташқари, чет ўлкалардан келган қирғизистонликларнинг орасида 240 кишида коронавирус аниқланган.