Ўшда коронавирусдан вафот этганлар 12 кишига етди. Янги бир ҳолат қайд этилди

73

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев коронавирусни юқтириб олган яна бир бемор вафот этганини 24 июндаги брифингда хабар қилди. Вафот этган 48 ёшдаги бемор Ўшдаги вилоятлараро касалхонада даволаниб келган.

«Имкониятдан фойдаланиб марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман, сабр қилинглар», — деди Каратаев.

Шу билан COVID-19дан вафот этганларнинг сони 42га етди. Уларнинг орасида икки тиббиёт ходими ҳам бор.

Вафот этганларнинг энг кўпи Ўш вилоятида қайд этилди — 12. Бишкек шаҳри бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда, пойтахтда касалдан 11 бемор вафот этди. Шунингдек, Чуй вилоятида олти, Ўш шаҳрида ва Норин вилоятида тўрт нафардан, Жалолобод вилоятида уч, Иссиқкўл ва Талас вилоятларида бир нафардан COVID-19 юқтирган бемор вафот этди.

Қирғизистонда 24 июнга келиб коронавирус юққанларнинг умумий сони 3726га етди. Уларнинг 2082си соғайиб, уйига чиқарилган. Касалхоналарда 623 киши ётибди — уларнинг 12си жонлантириш бўлимига ўтказилган.