Сулукту шахтасида тўрт киши газдан заҳарланиб ҳалок бўлди

310

23-июнда Баткен вилоятидаги Сулукту кўмир шахсатида тўрт киши газдан заҳарланиб ҳалок бўлди.

«Шахтада газ чиқа бошлаган, оқибатда тўрт киши — уч эркак ҳамда бир аёл киши ҳалок бўлган. Воқеа бўлган ерга қутқарувчи гуруҳ борган. Улар вафот этганларнинг жасадини шахтадан чиқариб, ҳудудий касалхонанинг ўликхонасига етказиб боришган», — деб билдирди ФҲВ. «Турмуш» нашрининг маълумоти бўйича, авариядан ҳалок бўлганлар бир оиланинг аъзолари бўлиши мумкин.

Шахта тош кўмир қазиб олишнинг устида ишлаган «Кончилар-Береке» компанияси тарафидан ишлатилмоқда.

ФҲВ Баткеннинг шахталарида газга заҳарланиб ҳалок бўлган ҳолатлар ҳақида бот-бот хабар қилиб туради. Муассаса 2019-йилнинг декабрида тўрт киши, октябрь ойида тўққиз кишининг ўлими ҳақида маълум қилган.