Қирғизистонда коронавируснинг янги 207 ҳолати қайд этилди — бу янги антирекорд

342

Ўтган сутка ичида Қирғизистонда коронавирус инфекцияси яна 207 кишидан топилди — уларнинг 25 нафари тиббиёт ходими. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев 24 июндаги брифингда билдирди.

Янги қайд этилган ҳолатларнинг деярлик ярми Бишкек шаҳрида рўйхатга олинди — 92, уларнинг саккиз нафари тиббиёт ходими. Ўш шаҳрида коронавирус 38 бемор билан беш тиббиёт ходимида аниқланди. Чуй вилоятида касалга 35 киши чалинди — уларнинг беш нафари тиббиёт ходими. Ўш вилоятида 28 — уларнинг тўрт нафари тиббиёт ходими. Норин вилоятида беш — унинг икки нафари тиббиёт ходими. Иссиқкўл вилоятида эса икки, Жалолобод вилоятида бир бемор, шунингдек Талас вилоятида бир тиббиёт ходими COVID-19га чалинди.

Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг умумий сони 3726га етди — унинг 629 нафари тиббиёт ходими. Ўпка касалидан умумий 2082 киши соғайиб, 42 бемор вафот этди.

Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкекда қайд қилинди — 1334. Чуй вилоятида — 502, Норин вилоятида – 462, Ўш шаҳрида – 421, Ўш вилоятида – 379, Жалолобод вилоятида – 247, Иссиқкўл вилоятида – 62, Баткен вилоятида – 44 ҳамда Талас вилоятида 35 ҳолат қайд этилди.

Чет ўлкадан кетган қирғизистонликларнинг орасида 240 кишидан коронавирус аниқланган. Улар Россиянинг Сол-Илеск шаҳридан — 119, Санкт-Петербург шаҳридан — 100 ва бошқа шаҳарлардан келган 21 қирғизистонликлар.

Ҳозирда касалхоналарда 623 киши даволанмоқда — уларнинг 42си оғир аҳволда, 12 нафари жонлантириш бўлимида. Мамлакат бўйича обсервацияга 1471 киши олинган.

Коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 15 065ни ташкил қилди. Охирги суткада 4196 таҳлил ўтказилган.