23 июнга келиб COVID-19 касали юққанлар 3519га етди. Коронавируснинг биринчи ҳолати аниқланган кундан бери 41 киши вафот этди. Уларнинг ярмидан кўпи июнда дунё билан видолашди.
Президент Сооронбай Жеэнбеков, премьер-министр Кубатбек Боронов ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатдаги эпидемвазиятдан хавотирда. Чунки сиртдан келганлар ва мамлакат ичида алоқада бўлиб касаллик юқтирганларнинг сони ўсмоқда.
Коронавирус билан курашиш кўп ҳолларда COVID-19га қанча ва қандай текширишаётганига боғлиқ. «Клооп»нинг журналистлари мамлакатда юрганларни аниқлаш бўйича вазиятни таҳлил қилиб, ҳукумат тестларни етарли даражада олиб бормаяпти деган хулосага келди.
Нима бўлмоқда?
Қирғизистонда фавқулодда ҳолат (ФҲ) режими тўхтатилгандан кейин коронавирус юқтириш ҳолатларининг сони ўса бошлади. Агар ФҲ режими вақтида ўртача ҳисоб билан кунда 21 ҳолат қайд этиб турилса, 11 майдан бошлаб ўртача ҳисоб билан ҳар куни 57 одам аниқлана бошлаган.
Коронавируснинг қайд қилинган барча ҳолатларининг учдан бири охирги ҳафтага — 17-23 июнга тўғри келди. Шу билан бирга COVID-19 диагнози қўйилган одамлар ҳам кўпроқ вафот этмоқда. Охирги бир ҳафта ичида 13 киши вафот этиб, бу вафот этганларнинг умумий сонининг учдан бирига тўғри келади.
Аксар ҳолда коронавирус юқтирганлар Бишкек ва Чуй вилоятида аниқланмоқда, бу томонларга касалга дучор бўлганлар 2000дан ортиқ. Ҳукуматнинг Чуй вилоятидаги мухтор вакилининг ўринбосари Светлана Волкова буни «олис ва яқиндаги чет ўлкадан келаётганларнинг кўпайиши, [ички] чегараларни очиш ҳамда ички авиарейслар ва автотранспорт қатновларини қайта тиклангани» билан тушунтирмоқда.
«Яна бир фактор — аҳолининг коронавирусга ишонмаётган. Шифокорларнинг юз ниқоб тақинглар, ижтимоий масофани сақланган, антисептик ва хусусий гигиена воситаларини қўлланинглар деган талабларини бажармаётгани ҳам сабаб», — дейди Волкова.
Қирғизистонда тестлар етарли даражада ўтказилмоқдами?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги одамлардан коронавирусга нисбатан 5 февралдан бошлаб тест ола бошлаган. Аммо пандемия вақтида турли сондаги тестлар қилиб келган. Биз тўлиқ муддат ичида бир суткада ўтказилган тестларнинг ўртача сонини ҳисоблаб чиқиб, ФҲ режими тўхтатилгандан кейин бу сон икки баробарга кўпайганини аниқладик.
20 июнга келиб мамлакатда деярлик 184 минг таҳлил ўтказилган. Бу миллион аҳоли учун фақатгина 29 мингга яқин тест олинди дегани. Дунёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан бу у қадар кўп эмас, масалан бошқа 70 мамлакатда тестлар кўп ўтказилган.
Масалан, Европа давлатларида 1 млн киши учун юз мингдан ортиқ тест ўтказилди — у томон коронавируснинг тасдиқланган ҳолатларнинг сони энг кўп бўлаётганлар ичига киради. Испанияда ҳар бир миллион кишига 100 000дан ортиқ тест олиниб, натижасида 6 мингдан ортиқ киши касал юқтиргани маълум бўлган.
Коронавируснинг маълум бўлган ҳолатларининг барини ҳисобга олиш билан одамларни қанча кўп тестдан ўтказишса шунча кўп ҳолат қайд қилинаётганини кўриб турибмиз.
Тестни кам ўтказган мамлакатлар аслида барча юқтирган одамларни аниқлай олмаяпти. Масалан, айрим Африк мамлкатларида ҳозирда COVID-19 тасдиқланган ҳолатларнинг сони юздан ортмайди (Эфиопия, Мали, Нигер), шунга қарамай у ёқда бир млн киши учун ўтказилган тестларнинг сони икки мингга етмайди.
Тест олиш барини аниқлашга ёрдам беряптими?
Тез-тез ўтказилган тестлар барча юқтирган одамларнинг аниқланишига кафолат бермайди. Бунга тестни ўзининг сифати ва тестдан ўтувчиларнинг танлаш таъсир беради - алоқада бўлганлар, ташқаридан келганлар, симптоми йўқлар.
Шунинг учун мамлакатда ўтказилган барча тестларда аниқланган ҳолатларнинг фоизи ҳам муҳим.
«Тест олиш нисбатан юқори бўлган мамлакатларда тестларнинг умумий сонига 3% дан 13% гача ижобий натижа тўғри келади. Агар ижобий натижалар фоизи паст бўлса, унда чиндан ҳам нотўғри жойларда тест ўтказилаётган бўлиши керак», — деб билдирган матбуот йиғинида ЖССТнинг вакили Мария Ван Керхоф.
Биз дунёдаги позитив тестларнинг фоизини таҳлил қилиб чиқдик. Ўтказилган 100 тестга ўртача тўққиз аниқланган ҳолат тўғри келади, Қирғизистонда эса иккидан оз (1.9%). Кўрсаткичи шу каби давлатлар бор, аммо бизнинг таҳлил бу мамлакатларда ҳақиқатдан айтган анчадан бери тестдан ўтказиб келишларини, эпидемия эса камая бораётганини айтмоқда.
Умумий тестларнинг ичига дастлабки ва иккинчи олинган тестларнинг ҳам кириши фоизларнинг бундай паст бўлишининг бир сабаби. Демак бу сон — 184206 тест — бу тестларни топширган одамларнинг сони эмас, бу ҳар бир олинган таҳлил, жумладан аввалги натижаларни ҳам текширишишга киради.
Агар турли даврларда олинган тестларнинг ижобий натижаларининг улушига назар ташласак, фавқулодда ҳолат олингандан кейин бу кўрсаткич 2,2% га, охирги икки ҳафта ичида эса 3% гача кўтарилди. Бироқ, бутун давр учун ижобий натижа берган тестларнинг фоизи атиги 1,9%ни ташкил қилади.
Фоизлар жуда паст бўлишининг сабабларидан бири, умумий тестларнинг биринчи ва иккинчи олинган тестларнинг киритилиши бўлмоқда. Демак бу рақам - 184206 тест - бу тестларни топширган одамларнинг сони эмас, у ҳар бир олинган таҳлил, унинг ичига аввалги натижаларни ҳам текшириш киради.
Бир киши бир неча марта тест топширади. Масалан, соғлиқни сақлаш вазирининг айтишича, биринчи таҳлил ўтказган одамнинг ҳам натижасини терс кўрсатиб қўйиши мумкин, чунки «вирус қонда ҳаракатини бошламаган бўлади».
«Иммунитет пасайиб, вирус қонга аралашганда — температура кўтарилади. Организм вирус билан курашгандан кейин у антителоларни ишлаб чиқади — бу 6-7-күн, ўшанда кейин тест тўғри натижа кўрсатиб беради», — деди муассаса етакчиси Сабиржан Абдикаримов 22 июнда брифингда.
Касалхонадан чиқишдан аввал коронавирус юқтирганлар натижа терс чиқмагунча яна тест топширади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тестларнинг сони ҳақида қандай фикрда?
Қирғизистонда биргина лаборатория COVID-19нинг бор-йўқлигини аниқлаш таҳлилини олиб бора олади. Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримовнинг айтишича, тест топширишни истаганларнинг сони кўп бўлгани сабаб, у ерга «қаттиқ» куч келмоқда.
Айни вақтда ким тест топшира олишини эпидемиолог ҳал қилади.
«Ҳаммадан таҳлил олавериш шарт эмас, чунки эпидемиологик кўрсаткичлар бўйича энг яқин алоқада бўлганлар бор. Таҳлилни кимдан олишимизни ҳар бир ҳолатда эпидемиолог аниқлайди», — деб билдирган Абдикаримов 22 июнда брифингда.
Бундай позицияга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) қўшилмайди. У март ойининг ўртасида бошқа мамлакатларнинг ҳукуматларига аҳолини тестдан ўтказиш бўйича дастурни тарқатишни таклиф қилган.
«Кўзинг ёпиқ бўлса ўтни ўчира олмайсан. Ким юқтирганини билмасак пандемияни тўхтата олмаймиз. Бизнинг давлатларнинг барига чақириғимиз оддий: тест ўтказинглар, тез ўтказинглар ва яна тест ўтказинглар», — деди ЖССТнинг бошчиси Тедрос Гебреесус. У «пандемиянинг янги хавфли фазаси» ҳақида айтаётганда ҳам тест ўтказиш ҳақида яна бир марта таъкидлади.
Коронавирусга тест ўтказиш касал юқишининг чинакам кўринишини кўришга, касалга чалинганларнинг имкон қадар кўпини аниқлашга (ва изоляцияга олишга), шунингдек инфекциянинг ундан кейинги тарқалишини огоҳлантиришга ёрдам беради.
Аммо Абдикаримов мамлакатда тест-тизимлари «етарли» деб ҳисоблайди: 100 минг қийматидаги захира уч ойга етиши керак, муассаса ПЗР-таҳлилларнинг яна келишини кутмоқда.
Шунингдек, у тестлар «сифатсиз бўлиши мумкин эмаслигини» қўшимча қилди, чунки уларнинг сертификатлари бор ва турли ўлкалардан олиб келинади: Россия, Беларус, Туркия, Германия.
Муаллифлар: Савия Хасанова, Азиза Раимбердиева
Контрибютор: Камила Баймуратова
Муҳаррир: Анна Капушенко
Таржимон: Даврон Насибханов
Бош коллаж: Майя Абдилдаева