Суд энергохолдингнинг собиқ етакчиси Калиевге қарши «Товламачилик» бўйича ишни қисқартирди

310

Айбек Калиевнинг адвокати Бактибек Жумашев Миллий энергохолдингнинг собиқ етакчисига нисбатан«Товламачилик» моддаси бўйича ишнинг қисқартирилганини хабар қилди. Адвокатнинг айтишича, жабрланувчи тараф қўйган даъвосидан бош тортган.

Иш апрель ойида тўхтатилган — чунки айбловчи тарафнинг гувоҳлари судга келмай қўйган.Калиев Хитойнинг ТВEА компаниясидан олинган машинани «товламачилик йўли билан» сотиб юборишда айбланган эди.

Калиев бошидан бери унга нисбатан иш тўқиб чиқарилганини айтиб, айбини тан олмай келган. Унинг адвокати Жумашев 24.kgга берган интервьюсида билдиришича, у ишни тўхтатиш бўйича илтимосни қўлламаган, чунки оқлов ҳукми чиқарилиши керак деб ҳисоблайди.

Айбек Калиев ўзи ҳам қамоқда — у Бишкек ИEМини модернизация қилишдаги коррупцияга боғлиқ иш бўйича 14 йилга судланган. У айбини бўйнига олмай келади.

«Коррупцияни исботлаган бирорта ҳам факт берилмаган. 10 ойнинг ичида 61 суд йиғини ўтди, 101 гувоҳ сўроқ қилинди», — деб айтган у судда.