Коронавирус юқтирганлар рекорд кўрсаткичга етди — бир суткада 228 ҳолат қайд этилди

352

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратев 25 июндаги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 228 ҳолати қайд этилганини билдирди.

Уларнинг ичидан Боткен вилоятидан икки, Талас вилоятидан уч, Бишкек шаҳридан 113, Чуй вилоятидан 24, Ўш шаҳридан 32, Ўш вилоятидан 31, Жалолобод вилоятидан ўн, Норин вилоятидан бир ҳамда Иссиқкўл вилоятидан ўн икки ҳолат қайд этилди.

Шундай қилиб Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 3954га етди. Касалликдан 43 киши вафот этиб, 2112 бемор соғайиб уйига чиқарилган.

Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкекда қайд этилди — 1447. Чуй вилоятида — 526, Норин вилоятида – 463, Ўш шаҳрида – 453, Ўш вилоятида – 410, Жалолободда – 257, Иссиқкўлда – 74, Баткенда – 46 ҳамда Талас вилоятида 38 ҳолат рўйхатга олинди.

Чет ўлкадан келган қирғизистонликларнинг орасида 240 кишидан коронавирус аниқланган.

Касалхоналарда 635 киши даволанмоқда. Уларнинг ичидан 42си оғир аҳволда, ўн икки нафари жонлантириш бўлимида. Уй карантинига 16 265 киши олинган. Бир сутка ичида 4 160 таҳлил ўтказилди.