Республика штаби 22 июнда бир сутка ичида 26 шифокорда коронавирус тасдиқланганини хабар қилди. Коронавирус пандемияси бошлангандан бери 582 тиббий ходим вирус юқтирди. Уларнинг ичидан 387 киши соғайди.
Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов 22-июнда брифингда шифокорларнинг орасида коронавирус юқтиришнинг бош сабабини атади — касалхоналар замонавий талабларга мос келмайди.
«Касалнинг ўсиб кетганининг биринчи сабаби — касалхоналаримиз замонавий талабларга жавоб бермайди. Инфраструктура, душ хоналари йўқ, инфекция бўлимлари қаровсиз қолган», — деди вазир.
Абдикаримовнинг фикрича, кўплаган тиббиёт ходимлари ишлаётганда санитария-гигиена қоидаларини сақлашмайди.
«Улар баъзан тўпланиб, бирга овқатланишади. Айримлари инфекцияни ишдан ташқари юқтириб олиб, сўнгра ҳамкасбларига ҳам юқтиришади. Биз саккиз алгоритмни ишлаб чиқдик, ҳаракатлар қадамини ёзиб чиқдик, ҳимоя воситаларидан фойдаланишни ўргатдик. Афсуски, қоида бузарликлар ва юқтириш ҳолатлари бор, махсус техник персоналнинг орасида», — деб қўшимча қилди у.
Қирғизистон бўйича коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун тўрт гуруҳда ишлаётган 12 минг тиббиёт ходими қатнашмоқда.
«Биринчи гуруҳ коронавирус билан оғриганларни даволамоқда, иккинчиси мобил бригадаларда ишламоқда, учинчиси — чегарада санитария-карантин постларда, тўртинчиси — лабораторияларда ишламоқда. Обсервацияларда ишлаганлар ҳам бор», — дейди Абдикаримов.
Шифокорлар учун замонавий шароитлар
Абдикаримов шифокорларнинг ишлаш шароитини яхшилаш учун инфекция бўлимлари ва интенсив терапия палаталари мавжуд 16 касалхонанин таъмирлаб бериш режалаштирилаётганини айтди. Ҳукумат агар зарурат бўлса коронавирус юқтирганлар учун эски Ганси авиа базасининг ҳудудидаги қаровсиз қолган биноларнинг йўналишини алмаштириб беради.
Абдикаримовнинг айтишича, парламентда янги инфекция касалхонасининг қурулиши бўйича кореялик ҳамкорлар билан битим ратификацияни кутмоқда.
«Барча ҳужжатлар тайёрланган, экспертиза ўтказилган. Ҳужжат ратификациядан ўтиши билан кореяликлар юқумли касалликлар шифохонасининг ҳудудида 130 койкалик янги касалхона қура бошлайди, у замонавий талабларга жавоб беради», — деди Абдикаримов.
Вазир ҳозирда тиббиёт ходимларининг бари тиббий ниқоб, қўлқоп ва кўз ойнаклар каби ҳимоя воситалари билан таъминланганини қўшимча қилди.
Унинг айтишича, шифокорларга июнь ойида кучатилган тартибда ишлагани учун қўшимча ҳақ тўлаб бериш бўйича ҳужжатлар молия вазирлигига жўнатилди.
Аввалроқ, COVID-19га чалинган тиббиёт ходимлари уларга ажратилган 200 минг сом миқдоридаги компенсация тўланмаётганидан шикоят қилишган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Республика штаби ҳар бир ҳолатнинг компенсация шартларига лойиқ келишини кўриб чиққан махсус комиссиянинг хулосаси тайёр бўлиши билан бари тўланишини ваъда қилмоқда.
22-июнга келиб мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтиришнинг тасдиқланган ҳолати 3 356га етди. Уларнинг ичидан 2021 киши стационардан соғайиб чиқди.
Охирги сутка ичида коронавирус инфекциясидан уч киши вафот этди. Пандемия бошлангандан бери жами 40 бемор вафот этди.