Қирғизистоннинг собиқ президент Роза Отунбаева аёлларга нисбатан зўравонликнинг авж олиши сабаб президент Сооронбай Жээнбеков ва парламент депутатларига мурожаат қилди. «Клооп» унинг баёнотидаги асосий фикрларни бир ерга тўплади.
Қирғизистоннинг аёллари учун 8-март «иккиюзламачилик, ёлғон ва алдовлар куни» га айланиб қолди. Кўп йиллар давомида улар бир нарсани айтиб, йил давомида бошқасини қилишади. Ўша куни гул, шампан ва шоколад олиб келиб бериб, аммо эртаси куни одатдагидек уларни хўрлашади, нафратланишади ва тез-тез уришади.
Бу йили 8-мартда аёлларнинг ҳуқуқи учун тинчлик митингининг 50ка яқин иштирокчиси қўлга олиниб, милицияда бир неча соат ўтиришган. Милиция уларни бир кеча ҳам ушлаб туришга ҳеч қандай ҳуқуқий асос йўқ эканини тушиниб, жамоатчиликнинг босими остида уларни қўйиб юборишга мажбур бўлишган. Бундан ташқари, шундай ҳуқуқий бўлмаган ҳаракатлар учун керак бўлса туман ИИБнинг, ШИИБнинг етакчилари, ички ишлар вазири ҳам жазо олмаган.
Биз - Бурулайнинг мамлакати аёлларни ҳимоя қилиш учун кризис марказлари етишмаган мамлакатимиз. Ўзини ҳимоя қилиш учун эрларини ўлдириб олган кўплаб аёллар мамлакатдаги ягона аёллар колониясида ўтирибди. Қирғизистонда никоҳга турганларнинг умумий сонидан 10 фоизигача бўлгани— вояга етмаганлар билан никоҳга ўтганлар. 20% дан ортиғи олиб қочиш йўли билан турмуш қурганлар. Талас вилоятида бу кўрсаткич 60 фоизга етади. Миллий статистика қўмитасининг маълумоти бўйича, 2019-йили оилавий зўравонликнинг 6 145 ҳолати қайд этилган. Бешта ҳолатдан тўрттасида, хотинини хўрлаган эрлар маст ҳолатда бўлган. 62 аёл ўлдирилган, 288 аёл калтакланиб, турли тан жароҳатлари олган. Пандемия даврида аёлларга нисбатан зўравонлик сезиларли даражада ошган.
Эрларнинг ваҳшийлиги барчани даҳшатга солди. Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги воқеа катта резонансга сабаб бўлди. Аввалроқ, Баткенда эрининг хотинига нисбатан қилган ваҳшийликлари барчанинг тепа сочини тикка қилди. Иссиқкўлда собиқ хотинини тириклайин ёқиб юборгани оғиз очирса, Норин вилоятида эри қишнинг изғиринида савдо киоскига киритиб, хотинини отиб ташлаган. Бир ваҳшийликдан ўзингга келгунча бошқаси ҳақида маълумот тарқала бошлайди. COVID-19 пандемияси пайтида барчамиз вақтинча қамалиб ўтирдик, аммо буларнинг барчаси одамгарчиликнинг йўқолишига олиб келмаслиги керак.
Ўзгаришлар у қадар сезилгани йўқ. Ҳаёт кўрсатиб турганидек, халқнинг патриархал хатти-ҳаракатидан қутилиш чақириқлари манзилига етмаяпти; даҳшатли воқеалардан кейинги ўзгаришлар билан кўрилган чоралар у қадар ҳам сезилгани йўқ; айрим қонунлар бор, аммо улардан натижа чиқмайди. Оммавий онг ҳукуматнинг бўладими ёки дин вакилларинингми эркак кадрлари тарафидан, стереотиплар ҳамда догмалар билан қаттиқ назорат қилиб турилибди: «Эр-хотин уришади, эси йўқ аралашади», «Қўйли хотин қуйруқ ейди, эрли хотин таёқ ейди», «Аёлнинг сочи узун, ақли қисқа» деган мақоллар бунга далил.
Парламент сайлови яқинлаб келаётгани сабаб аёлларни дискриминациялаш муаммоси четда қолгандек. Иқтисодий вазият ёмон. Сиёсий партиялар сайловга тайёрланаётганидан улар уйи ёнаётган бўлса ҳам бу масала бўйича ҳозир оғиз очмайди. Аёлларни камситиш масаласи уларнинг фикри бўйича сайловда асосий масала бўлмайди ва бўлмаган ҳам. Улар қоида бўйича бу муаммони оддий кунлик масала қатори ҳисоблашади. Аёлларнинг ва ёшларнинг Қирғизистоннинг тараққиётидаги ролининг аҳамияти ва ўрни кўрина бошлаганда келгуси ўн йилликда бари мамлакатнинг сиёсий кун тартибини ривожлантириш бўйича жиддий ўйлана бошлаши керак бўлади.
Сайлов бўлишини баҳона қилмай зўравонликнинг даражасини камайтириш учун ҳаракатларни кўриш керак. Албатта, биз кузда парламент сайловини тоза, адолатли ва тинч ўтказиб олишимиз керак. Аммо ҳукумат ҳозир жамиятнинг жиддий масалаларини ҳал қилиш учун бир қатор кечиктириб бўлмас чораларни худлик билан қабул қилиши лозим. Бизда Қирғизистонда аёлларга қарши зўравонликнинг барча ҳолатлари, ҳукуматнинг уларга бўлган реакцияси – аёлларнинг бардошини тугашига олиб келди. Уларни «Етар!» «Аёлларнинг ҳаёти қадрли» деб чақириқ қилишга етказишди.
Роза Отунбаева таклиф қилаётган чоралар:
- Қирғиз жамиятидаги аёлни камситиш фактларига баҳо бериш;
- Пандемия бошлангандан бери бўлган фактларга тўлиқ баҳо бериш бўйича ҳукуматни тезкор ҳамда узоқ муддатли чораларни кўришга мобилизациялаш;
- Ҳуқуқ тартибот органлари ҳар бир жиноятни синчиклаб текшириб, чора кўриш керак.