Қирғизистонда коронавирусдан яна 3 киши вафот этди.  Жами бўлиб COVID-19дан  40 бемор  вафот этган

395

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 22-июнда коронавирус юқтириб олган яна уч бемор вафот этган.

Вафот этганлардан бири — Бишкекдаги Қирғиз-Турк касалхонасида даволанган 68 ёшдаги аёл. Иккинчи бемор — 68 ёшдаги эркак — Талас ҳудудий касалхонасида вафот этди. Шунингдек Жалолобод вилоятидаги Нокен ҳудудий касалхонасида 60 ёшдаги аёл вафот этди.

Шу билан COVID-19дан вафот этган беморларнинг сони 40қа етди — уларнинг орасида икки тиббий ходим бор. Ўлкада 22-июнга келиб коронавируснинг янги 205 ҳолати қайд этилди — жами 3356 ҳолат.