Қирғизистонда яна 205 киши коронавирус юқтириб олди — жами 3356 ҳолат

395

Республика штабидан 22 июнда мамлакатда яна 205 кишидан коронавирус топилганини маълум қилишди — уларнинг ичида 26 тиббиёт ходими бор.

Уларнинг ичида:

  • Бишкек шаҳрида — 82 (6 тиббиёт ходими);
  • Чуй вилоятида — 33 (3 тиббиёт ходими);
  • Ўш шаҳрида — 25 (2 тиббиёт ходими);
  • Ўш вилоятида — 20 (4 тиббиёт ходими);
  • Норин вилоятида — 19 (2 тиббиёт ходими);
  • Боткен вилоятида — 12 (2 тиббиёт ходими);
  • Иссиқкўл вилоятида — 10 (6 тиббиёт ходими);
  • Жалолобод вилоятида — 8;
  • Талас вилоятида — 6 (1 тиббиёт ходими).

Шу билан коронавирусни юқтириб олган одамларнинг сони 3356га етди — унинг 582си тиббиёт ходими. Ўпка касалидан жами 2021 киши соғайиб, 40 бемор вафот этди.

Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкекда қайд қилинди — 1148. Чуй вилоятида коронавирус 445 кишидан топилди. Норин вилоятида – 450, Ўш шаҳрида – 362, Ўш вилоятида – 342, Жалолобод вилоятида – 233, Иссиқкўл вилоятида – 60, Боткен вилоятида – 43 ҳамда Талас вилоятида 33 ҳолат қайд этилди.

Бундан ташқари, чет давлатлардан келган қирғизистонликларнинг орасида 240 кишида коронавирус аниқланган.

Ҳозирда касалхоналарда 571 киши даволанмоқда. Уларнинг ичида 36 бемор оғир аҳволда — 11 бемор жонлантириш бўлимига ўтказилган. Охирги сутка ичида ўтказилган таҳлилларнинг сони — 2289.