Парламентнинг спикери ва вице-спикерлерининг COVID-19га топширган тестлари тоза чиқди  

79

Парламент спикери Дастан Жумабеков ва вице-спикерлар Аида Касималиева ҳамда Мирлан Бакиров коронавирус инфекцияси учун ПЧР таҳлилини топширди. Тест COVID-19нинг  таҳлили тоза чиққанини кўрсатди.

Парламент аппарат етакчиси Алмазбек Сабирбековнинг айтишича, ҳозирда депутатларнинг бари коронавирус учун текширилмоқда.

«Икки куннинг ичида депутатларни текшириб бўламиз», деди у. Ҳозирча тест топширганларнинг  ҳеч бирида COVID-19 тасдиқланмади. Аппаратнинг ва матбуот хизматининг ходимларини ҳам тестдан ўтказишмоқда. Уларнинг бари, алгоритмга биноан, масофадан ишлай бошлади», - деб билдирди у 24.kg нашрига.

Сабирбековнинг билдиришича, алоқада бўлганларнинг барини аниқлаш мақсадида депутатларнинг ёрдамчилари ҳам текширилмоқда, журналистлар эса Жогорку Кенешнинг биносига парламент таътили бошлангунга қадар кира олишмайди.

19-июнда «Кыргызстан» фракциясининг депутати Бейшанили Нурдиновда COVID-19 тасдиқлангани маълум бўлган. Унда Нурдинов Жумабековдан ташқари деярлик барча ҳамкасблари билан алоқада бўлганини ёзишган.

Депутат Дастан Бекешев 19-июнда твиттерида Нурдинов билан алоқада бўлмаганини ёзган.

«Мен Нурдинов билан алоқада ҳам бўлмаганман. Хатто қўл бериб кўришган ҳам эмасман. Аммо у “Кыргызстан” фракциясининг депутатлари билан алоқада бўлган, улар билан эса мен алоқада бўлганман», — деб ёзган Бекешев.

Нурдинов парламентга яқиндагина рўйхат бўйича келган. У 9-июнда мандатини муддатидан аввал топшириб, шундан кейин мамлакатнинг вице-премьер-министри бўлиб тайинланган «Кыргызстан» партиясининг лидери ҳамда партиядоши Алмазбек Батирбековнинг ўрнига келган.

Бу парламентнинг биносида коронавирус инфекцияси тасдиқланган иккинчи ҳолат бўлган. Парламентнинг матбуот хизмати етакчиси Ибраим Нуракун ўғли 18-июнда фейсбукдаги саҳифасида коронавирус юқтириб олганини билдирган.

Нуракун ўғли билдирувида ҳамкасблари коронавирусга текширила бошлагинидан парламентнинг жамоат тингловлари онлайн трансляция бўлмай қолишини билдирган эди.

Экс-спикернинг ўлими

24-майда парламентнинг экс-спикери Мукар Чолпонбаев COVID-19 касалидан вафот этган. У 5-майда касалхонага ётқизилиб, ўн кундан кейин жонлантириш бўлимига ўтказилган, унинг аҳволи барқарор бўлмаган.

Сиёсатчи вафот этган куннинг эртасига фавқулодда ҳолат режими билан марҳумда COVID-19 бор бўлганига қарамай кўплаган юқори лавозимдаги амалдорлар унинг таъзиясига борган.

Уларнинг орасида спикер Жумабеков, президент аппаратининг етакчиси Досали Эсеналиев, Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов бўлган. Кейинчалик  Абдикаримов COVID-19 ортидан вафот этган марҳумнинг таъзиясига «одамгарчилик учун» борганини айтган.

Охири сутка ичида коронавирус қўзитган инфекция ортидан уч киши вафот этди. Пандемия бошлангандан бери жами 40 бемор дунёдан кўз юмган.

22-июнга келиб мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтиришнинг тасдиқланган ҳолати 3 356га етди. Уларнинг ичидан 2021 киши стационардан соғайиб чиқди.