Фаоллар аёлларга қарши зўравонлик учун жазони кучайтириш талаби билан парламентнинг олдида беш кундан бери пикетга чиқмоқда. Айни вақтда у ерда депутатларнинг истеъфосини талаб қилган одамлар ҳам тўпланган.
Аввалги акцияда милиция ёлғиз кишилк пикетларга тўсқинлик қилишни тўхтатган. Унда фаоллар Сузоқдаги воқеани ёдга солиб, бўйинларига навбат билан ғилдирак илишган.
Милиция 15-июнда пандемияга таяниб оилавий зўравонликка қарши дастлабки бир кишилик пикетни қувган эди. Айни вақтда пикет иштирокчиларининг сони 50 кишига етмаган, улар юз ниқоби билан туриб, масофани сақлашган — улар ҳеч бир қоидани бузишмаган.
Милиция уларнинг тинчлик йиғилишига бўлган конституцион ҳуқуқларини бузган. Шундан бери фаоллар акциясини давом эттиришмоқда.
Иккинчи пикетни бир аёл тўхтатишга ҳаракат қилган — у турли норозилик акцияларнинг ва контрмитингларнинг (контрмитинглар қонун бўйича тақиқланган) доимий қатнашувчиси Замира Мамбетова деган аёл бўлган. Милиция аёлнинг ҳаракатларига ҳеч бир чора кўрмаган.
Кейинчалик, пикетнинг айрим иштирокчилари мазкур аёл 2020-йилнинг 8-мартида аёллар ҳуқуқи учун пиёда юришга келиб, қизларга осилаётган провакатори эканини танишган. Ўша вақтда тадбирнинг иштирокчиларига тиббий ниқобсиз номаълум одамлар ҳужум қилиб, сўкиб, транспарантларни синдириб қочишган, милиция эса уларга ҳеч қандай реакция қилмаган.
Шундан кейин акция иштирокчиларига провакациячи аёллар ҳужум қила бошлаб, улар қизларни қўлг аолиш керак деб қичқириб, уларни қўли-оёғига тепкилаб, плакатларни йиртишган. Милиция шанда ҳам уларга нисбатан чора кўрмаган, марш иштирокчиларини эса — ҳужумлан жабрланганларни — ўрта йўлда транспарантларни синдириб, ушлаб кетган. Натижада машрнинг айрим иштирокчиларига жарима солиниб, суд эса уларнинг қўлга олинишини қонуний деб ҳукм чиқарган.
Тинчлик акциясидаги ҳужумга гувоҳ бўлиб, маршнинг иштирокчиларини провакациячилардан ҳимоя қилишдан бош торган милициянинг амалдорлари жазога тортилмаган.