Тўқмоқда икки ўсмирни машина уриб кетиб, бири вафот этди

450

Чуй вилоят ИИБнинг матбуот хизмати 20 июнда Тўқмоқ шаҳрида тахминан тунги соат 22:30да қаттиқ тезликда бораётган «Хундай Аванте» русумидаги машина мототцикл минган икки ўсмирни уриб кетганини хабар қилди.

18 ёшдаги бола олган жароҳати сабаб ҳушига келмай касалхонада вафот этган. Экспертиза автомобилнинг ҳайдовчиси соғ бўлганини кўрсатган.

Милиция аёл такси ҳайдовчиси бўлиб ишлашини ва у ўша куни воқеа жойига буюртма бўйича борганини аниқлаган.

Шунга қарамай маҳаллийлар бу версияга ишонмайди, шу сабабдан улар 21 июнда милициянинг биносига келишган. Уларнинг маълумотига кўра, ўсмирлар мототциклда бўлмаган ва милициянинг авария бўйича схемаси тўғри эмас.

«Жабрланувчиларнинг ота-оналари ҳайдовчига шикоят ёзмоқчи бўлишганда, милиция ходимлари дам олиш кунига таяниб, аризани қабул қилишдан бош тортишган», — деб келтиради гувоҳлардан бирининг сўзларини Kaktus.Media нашри.

Бундан ташқари турғунлар милиция бошқа ҳайдовчини айбдор қилиб қўйишни истамоқда деб ишонишади.

«Ҳайдовчини ўнлаб гувоҳлар кўрган ва уни таниган. Аммо бир туннинг ичида милиционерлар ҳайдовчини алмаштириб қўйишган. Умуман бошқа аёлни айбдор қилиб қўйишган. Аммо биз баримиз милиционерларга автомобилни бошқа аёл бошқарган деб айтганмиз», — деб келтиради маҳаллий турғун Маҳмуднинг айтганларини Kaktus.Media.

Идорадан билдирилишича, авария юз берган вақтда ҳайдовчи машинасининг ичидан бўлган қариндошлари ролда ҳозирда милиция аварияда айблаётган аёл бўлган деган кўрсатма беришган. Аёл ўзи ҳам, милициянинг маълумотига кўра, айбини тан олиб кўрсатма берган.

«Барча керакли экспертизалар тайинланди. Милициянинг ходимлари аризани қабул қилишдан бош тортган деган маълумот нотўғри. Жабрланувчи тарафнинг аризаси дарҳол қабул қилинган. Бундан ташқари, милиция ходимлари жабрланувчиларнинг ўзларини чақириб, аризани қабул қилишганини хабар қиламиз», — деб айтилади муассасанинг билдирувида.

Воқеа ҚЖУРга «Йўл ҳаракатининг хавфсизлик қоидаларини бузиш» моддаси бўйича рўйхатга олинди. Кейинчалик милиция гумондор аёлни қўлга олиб, Тўқмоқнинг вақтинча ушлаб туриш изоляторига киргизиб, машинасини эса жарима майдонига киритган.

Бош сурат манбаси: Kaktus.Media