Республика штаби 21-июнга келиб бир сутка ичида коронавирусдан яна 30 бемор соғайганини хабар қилди.
Бишкек шаҳридан етти, Ўш вилоятидан ўн, Норин вилоятидан ўн, Чуй вилоятидан беш ҳамда Жалолобод вилоятидан икки беморнинг коронавирусга қайта топширган таҳлиллари терс натижа кўрсатган.
Мамлакат бўйича коронавирусни енганларнинг сони эса 2011 кишини ташкил қилади. Мазкур касаллик 37 кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Ҳозирда касалхоналарда 525 киши даволанмоқда, уларнинг ўн бир нафари жонлантириш бўлимида. Бугунги кунгача жами бўлиб 80 мингдан ортиқ ПЦР тест қилинди.