Ўшда коронавирус чиққан ҳудудларга «карантин» ёзуви илинади

126
Иллюстратив сурат

Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар қилишича, COVID-19 аниқланган ҳудудларга «карантинга ёпилди» деб ёзилган доска илинади. Бу қарор 18-июнда коронавируснинг олдини олиш учун махсус тузилган штабнинг йиғинида қабул қилинди.

Мазкур қарорнинг ишга оширилишини санэпидемстанциянинг ва ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари назоратга олади.

Мэриянинг матбуот котиби Азамат Абсаттаров «Клооп»га билдиришича, «карантинга ёпилди» доскалар ҳусусий ҳар бир бемор фуқаронинг уйига эмас, кўп қаватли уйга ёки кўчаларга илинади. Бундай чора фуқароларнинг эҳтиёт бўлиб юришига мўлжалланган.

«Сабаби ҳозир коронавируснинг охирги ҳолатлари қаердан чиққани билинмаяпти. Шу сабабдан шу йўлга бориш керак бўлмоқда», — деди Абсаттаров.

Шунингдек матбуот котиби беморлар билан алоқада бўлганларнинг бари обсервацияга эмас, айримлари уй карантинга чиқарилганини қўшимча қилди.

19-июнга келиб Ўш шаҳрида коронавируснинг умумий 307 ҳолати қайд қилинди. Уларнинг ичида 219 киши касалдан тузалиб, беш бемор вафот этди.