Бир суткада яна уч бемор вафот этди. Коронавирус умумий 35 кишининг ўлимига сабаб бўлди

343

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 20-июндаги брифингда коронавирусни юқтириб олган яна уч бемор вафот этганини хабар қилди.

Вафот этган беморларнинг икки нафари Ўш вилоятида қайд қилинди. 59 ёшдаги аёл Ўш вилоят касалхонасида, 61 ёшдаги эркак киши Қорасув ҳудудий касалхонасида даволанаётган эди. Вафот этган аёл мустақил даволанишга ҳаракат қилган, аммо унинг оқибатида «икки томонлама  пневмония» пайдо бўлган.

Қорасув ҳудудий касалхонасида вафот этган бемор касалхонага 17-июнда мурожаат қилган. У аввал юрак ва гипертоник хасталиклар билан рўйхатда турган. Бемор «оғир турдаги нафас етишмовчилигидан» вафот этди.

Учинчи 63 ёшдаги марҳум эса Иссиқкўл вилоятининг Туп ҳудудий касалхонасида даволанаётган бўлган. У касалхонага 15 июнда мурожаат қилган, аммо унда коронавирус белгилари 8-июнда чиқа бошлаган.

Шу билан COVID-19ни юқтириб, вафот этган беморларнинг сони 35га етди. 20-июнда эса коронавируснинг янги 192 ҳолати қайд қилиниб, жами 2981 кишига касаллик юқди.