Аравоннинг ҳокимидан коронавирус топилди, у бир ҳафта аввал президент билан учрашган

403

Ўш вилоятининг Аравон туманининг ҳокими Курбанбай Айтибаевдан 18 июнда коронавирус аниқланиб, у ҳозирда ҳудудий касалхонада даволанмоқда.

Аравон давлат маъмурияти эса изоляцияга олингани йўқ, ходимлар оддий кун тартибида ишламоқда.

Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакиллигининг матбуот котиби Нуркиз Кадирбекова билдиришича, ҳокимнинг тана ҳарорати 14 июнда кўтарилиб, 17 июнда касалхонага мурожаат қилган.

«Ҳоким ўпка касалини коронавирус билан хасталанганлар билан алоқада бўлиб юқтириб олиши мумкин. Аҳволи яхши. Ҳозирда ҳокимиятнинг ходимларидан таҳлил олиниб, биринчи таҳлилнинг натижаси тоза чиқди. Ҳокимнинг вазифасини биринчи ўринбосари бажармоқда», — деди Кадирбекова.

11 июнда президент Сооронбай Жээнбеков Аравон туманига мева-сабзавот ўстирувчи фермер хўжалигининг иши билан танишиш учун борган. Иш сафари вақтида Жээнбеков тиббий ниқобсиз юрган. Аммо Кадирбекованинг айтишича, ҳоким президент билан учрашувга қадар коронавирусга таҳлил топширган ва ўша вақтда ундан COVID-19 аниқланмаган.

Бундан аввал Жалолобод шаҳрининг мери Муратали Тагаев ҳам коронавирусга чалингани маълум қилинди. Мер уй шароитида даволаниб, шифокордан онлайн турда маслаҳат олмоқда.

19 июнга келиб мамлакат бўйича коронавирус 2789 кишига юқди.COVID-19нинг бир сутка ичида қайд қилинган энг юқори кўрсаткичи 19 июнда қайд қилинди — 132. Ўш вилояти бўйича 274 киши ўпка касалига чалиниб, унинг ичидан саккиз нафари Аравон туманининг қариндошларидан аниқланган.