Ўш вилоят судида 17 июнда эрини ўлдиришда айбдор деб топилган Гулжан Пасанованинг апелляция шикоятини кўриб чиқди. Вилоят суди шаҳар судининг ҳукмини ўз кучида қолдирди.
Аммо судья Амнистия бўйича қаронинг асосида судланувчининг жазосини учдан бир қисми қисқарди. Вилоят судининг матбуот котиби Бекзат Осмонқуловнинг айтишича, норози тараф Олий судга мурожаат қилишга ҳақли.
“”Соғлиққа оғир зарар келтириш билан ўлимга дучор қилиш” моддаси билан айбланаётган судланувчига2020 йилнинг 5 мартида чиққан Ўш шаҳар судининг ҳукми ўз кучида қолдирилди”, - деди Осмонқулов.
Ўш шаҳар суди бунга қадар Пасановани 9 йилга озодликдан ажратиб, 90 минг сом жарима солган. Амнистия бўйича қонуннинг асосида унинг жазоси 3 йилга қисқартирилди.
Пасанованинг адвокати Мухайё Абдураупова Ўш вилоят суди тарафидан чиққан ҳукмни «адолатсиз» деб атади. Аммо унинг мижози суд қарорига шикоят қилмаслигини билдирди. Буни у марҳумнинг яқинлари тарафидан «босим ўтказилиб, таҳдидлар бўлаётганига» боғлади.
“Пасанова судда ҳимояланиш мақсадидагина арматура билан уриб юборганлигини, эрини ўлдириш ҳаёлида бўлмаганини айтди. Мижозимдан «Олий судга шикоят қиламизми?» деб сўраганимда «йўқ» деб жавоб берди. У турмуш ўртоғининг қариндошлари тарафидан ота-онасига босим бўлаётганини ва шунингдек укасининг ишига [укаси милиционер] таъсирини теккизгиси келмаганини айтди”, — деди Абдураупова.
Марҳумнинг қариндошлари «Клооп»га суд қароридан норози эканини билдиришди. Улар вилоят судининг қароридан шикоят қилишади.
«Биз Ўш шаҳар суд 9 йилга қамоқ ҳукмини чиқарганда ҳам норози эдик. Аммо ҳеч қаерга ариза ёзиш, шикоят қилиш фикримиз йўқ эди. Энди бугунги Ўш вилоят судининг амнистия бўйича учдан бир қисми олинсин деганига норози бўлгани учун Олий судга мурожаат қиламиз», — дейди марҳумнинг опаси.
Пасановани қўллаб суд биносининг олдида фуқаровий фаоллар тўпланди. Улар тарафидан «Ҳимояланиш — жиноят эмас», «Гулжан Пасановага қамоқ эмас ёрдам керак», «Зўравонликка қаршимиз» каби чақириқлар айтилди.
Гулжан Пасанованинг иши
2019 йилнинг 19 ноябрида 29 ёшли Гулжан Пасанова билан 46 ёшдаги турмуш ўртоғининг ўртасида рашк ортидан жанжал чиққан. Воқеа бўлган куни турмуш ўртоғи маст аҳволда бўлган ва Пасанова қараб пичоқ силтагандан тегмай қолган. Пасанова қўрқиб кетганидан қўлига арматурани олиб эрининг бошига бир неча марта уриб юборган. У эрини касалхонага олиб борганига қарамай кўп қон кетганидан у вафот этган.
Пасанова эрини даф маросимида милиция тарафидан қамоққа олинган. У эрининг бошига урганини тан олиб, аммо буни ўзини ҳимоя қилиш мақсадида қилганини ва аффект ҳолатида бўлганини айтган.
Голливуд актёри Жорж Клунин фонди Пасанованинг суд ишини кузатиб келади. Мазкур фонди 2020 йилнинг май ойида баёнот эълон қилиб, унда Псанованинг ҳақлари бузилганини билдиришган. Шунингдек Ўш вилоят судига мурожаат қилиб, аёлни озод қилишга чақиришган. Чунки, фонд Пасанова оилавий зўравонликка дучор бўлиб юрган ҳамда турмуш ўртоғини ҳимоя вақтида ўлдириб олган деган фикрда.
Вилоят судининг матбуот хизматидан Клунинин фонди эълон қилган баённома ҳақида хабардор бўлганини ва ишни кўриб чиққан судья қарор чиқаришда уни ҳисобга олган деб айтилди.
Пасанованинг адвокати Мухайё Абдураупова 12 июнда Бош прокуратурага унга таҳдидлар бўлаётганини билдириб, шикоят билан мурожаат қилган. У таҳдид қилган одамлар Пасанованинг турмуш ўртоғини қариндошлари бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Марҳумнинг яқинлари эса адвокатнинг сўзларини инкор қилмоқда.