Бир кадр билан: Абилгазиевни кузатишда масофа ва санитария талаблари сақлангани йўқ

411

Собиқ бош вазир Мухаммедкалий Абилгазиевни кузатиш вақтида олинган суратни унинг матбуот котиби Адилет Султаналиев эълон қилди. Суратда 120дан ортиқ кишининг бир-бирига яқинлашиб турганини кўриш мумкин.

Уларнинг орасидан одамлар санитария нормаларни сақламаяпти, 50дан ортиқ киши тўпланяпти, тиббий ниқоб тақмай ва масофани сақламай юрганлар кўп деб шикоят қилган янги ҳукумат етакчиси Кубатбек Бороновни ҳам кўриш мумкин.

Боронов санитария талаблари бажарилмаётганидан одамлар ўзини ҳамда ўзгаларнинг ҳам соғлигини хавф остига қўяётганидан, ҳукумат коронавирусга қарши курашнинг чораларини мураккаблаштириши мумкинлигини айтган. Масалан, элликдан ортиқ киши тўпланган ресторан ва кафеларни ёпиш қарори қабул қилинган.

Ҳозирча янги ҳукумат етакчиси белгиланган санитария қоидаларини сақламагани учун ўзига ва ҳукуматдаги бошқа ходимга чора кўриб-кўрмаслиги номаълум.