Охирги сутка ичида яна бир бемор коронавирусдан вафот этди. COVID-19 ташҳиси билан вафот этганларнинг умумий сони 31 кишига етди

328

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 18-июнда коронавирусдан яна бир бемор вафот этганини билдирди. Марҳум 78 ёшда бўлган, у Ўш вилоятидаги Олай ҳудудий касалхонасида даволаниб келган.

«Ўта кеч келиб, жуда оғир [аҳволда] тушган касалхонага. Унда икки томонлама пневмония пайдо бўлган. Нафас олиш етишмовчилиги оғир бўлганидан вафот этди», — деди Усонбаев.

Шу билан коронавирус сабаб вафот этган беморларнинг сони 31га етди — уларнинг орасида икки тиббиёт ходими ҳам бор.

Қирғизитсонда 18-июнга келиб коронавируснинг янги 95 ҳолати қайд этилиб, касал юққанларнинг умумий сони 2657га етди. Касалхоналарда 693 киши ётибди — уларнинг 38 нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимига олти бемор ўтказилган.