Финполнинг Ўшдаги биноси карантинга ёпилди — муассасанинг бир мутахассисида COVID-19 чиқди

418

Ўшда Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш бўйича давлат хизматининг (Финпол) биносида ходимларнинг бирида қайта тест топшириш вақтида COVID-19 тасдиқланди. Бу ҳақда  Финполициянинг матбуот котиби Анастасия Пискур «Клооп»га билдирди.

COVID-19га чалинган ходим ишлаган бино ёпилиб, тозаланмоқда. Бошқа ходимларга назорат ўтказилмоқда.

«Ходимларга назорат ўтказилмоқда, чукни яқин вақтда фуқароларни қабул қилиш ёки ишлаш нотўғри бўлади», — деб тушунтирди Пискур.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 17-июнга келиб Қирғизистонда коронавирусга чалинганларнинг сони 2 562 кишига етди. Бутун республика бўйича коронавирусдан 30 киши вафот этган.