Парламентнинг депутатлари Кубатбек Бороновни ҳукумат етакчилиги хизматига мақуллади. Шунингдек ҳукуматнинг таркиби ва дастури ҳам қўлловга эга бўлди. Энди президент Бороновни ва ҳукумат аъзоларини тайинлаш бўйича фармонга имзо чекиши керак.
Бороновнинг номзодини 105 депутат қўллаб, икки нафари қарши овоз берди. Бунга қадар парламентнинг кўпчилик коалицияси Кубатбек Бороновнинг техник бош вазирлигига бир овоздан қўллаган.
«Сизга катта ишонч кўрсатишди, сиз буни оқлайсиз деб ўйлайман. Сиз адолат билан ишлашингизга ишонамиз. Сайлов вақтида барча номзодларга бирдек муносабатда бўлади ҳамда барча интизом сақланади деб умид қиламиз», — деди парламент спикери Дастан Жумабеков.
Боронов депутатларга номзодлигини қўллаб беришгани учун миннатдорчилик билдириб, ҳукумат холис ишлаб беради деб айтди.
Ҳукуматнинг таркиби
Депутатлар мақуллаган ҳукуматнинг янги таркибида Бороновнинг ўрнига бош вазир ўринбосари хизматига собиқ депутат ва «Кыргызстан» фракциясининг лидери Алмазбек Батирбеков тайинланди.
Бунгача Батирбеков келгуси парламент сайловига тайёрланиш учун мандатини муддатидан аввал топшириб, ўрнини партиянинг рўйхатидаги кейин номзодга бўшатган.
Ҳукумат аппаратининг етакчилик хизматига ФҲВнинг собиқ статс-котиби Таалайбек Темиралиев тайинланди. Боронов вице-премьер-министрлик хизматига қадар ушбу вазирликни етти йил бошқарган.
Ахборот технологиялари ва алоқа давлат қўмитасининг етакчилик хизматига Юқори технологиялар паркининг директори Алтинбек Исмаиловнинг номзодини тайинлади.
Қолганлари бўйича вазирлар каьинети ўзгаришсиз қолди.
Боронов ҳукуматнинг аввал қабул қилинган «Бирлик. Ишонч. Ижодкорлик» дастурини давом эттиришини таъкидлади.
Собиқ ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев 15-июнда таътилдан кейин истеъфога кетган. У бу таътилга радио частоталарини сотишга алоқадор жиноят иши сабаб кетган.