Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 2657га етди — янги 95 ҳолат қайд этилди

441

Ўтган сутка ичида Қирғизистонда коронавирус инфекцияси яна 95 кишидан аниқланди, уларнинг 14 нафари тиббиёт ходими. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 18-июндаги брифингда билдирди.

Беморларнинг 49 нафари Бишкек шаҳрида аниқланиб, уларнинг беш нафари тиббиёт ходими. Чуй вилоятида ўн тўрт — уларнинг орасида икки тиббиёт ходими. Шунингдек, Ўш шаҳрида тўрт тиббиёт ходими ва уч фуқаро коронавирусга чалинди, Норин вилоятида эса икки тиббиёт ходими ҳамда беш фуқарода касал аниқланди. Ўш вилоятида COVID-19 етти бемордан топилди. Шунингдек, Жалолобод вилоятида олти — уларнинг бири тиббиёт ходими, Талас вилоятида тўрт ва Боткен вилоятида бир бемордан коронавирус аниқланди.

Янги қайд этилган ҳолатларнинг 57си обсервацияда бўлган фуқаролардан чиққан. Тўрт ҳолат сиртдан келганлар, 36 ҳолатнинг манбаси эса номаълум бўлмоқда.

Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 2657га етди — угтгш 509 нафари тиббиёт ходими. Ўпка касалидан жами 1933 киши соғайиб, 31 бемор вафот этди.

Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкек шаҳрида қайд қилинган — 868 ҳолат. Норин вилояти бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда келмоқда  — 423 ҳолат. Ўш шаҳрида — 294, Чуй вилоятида — 269, Ўш вилоятида — 274, Жалолобод вилоятида — 195, Боткен вилоятида — 40, Иссиқкўл вилоятида — 33 ҳамда Талас вилоятида 21 киши касалга чалинди.

Бундан ташқари, чет ўлкалардан келган қирғизистонликларнинг орасида 240 кишида коронавирус топилди.

Ҳозирда касалхоналарда 693 киши даволанмоқда, уларнинг 38 нафари оғир аҳволда, олти киши жонлантириш бўлимида. Ўлка бўйича обсервацияга 1569 киши олинди.

Коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 11 217ни тузди. Охирги сутка ичида ўтказилган тадқиқларнинг сони — 3808.