Ўшда «эрини ҳимояланиш мақсадида ўлдириб қўйган» аёлнинг адвокати таҳдидларга учраганини айтмоқда

389
адвокат Мухайё Абдраупова. Сурат: Фейсбукдан олинди

Адвокат Мухайё Абдраупова «Клооп»га номаълум одамлар тарафидан таҳдидларга дучор бўлаётганини айтди. Бу бўйича адвокат 12-июнда Ўш шаҳар прокуратурасига ариза ёзди.

Абдраупованинг айтишича, уни таҳдид қилаётганлар мижози Гулжан Пасанованинг эрини қариндошлари бўлиши мумкин. Пасанова Ўш шаҳар суди тарафидан 5-мартда турмуш ўртоғининг ўлимида айбдор деб топилиб, 9 йилга кесилган. Аммо Пасанова турмуш ўртоғини ҳимоя қилаётиб ўлдириб қўйганини айтганидан Абдраупова аппеляция шикоятини берган.

«“Кўтингни қис, шикоятингни ол! 17-июнга қадар аризани олмасанг буюртма қилдириб бошқача гаплашаман” деб қўрқитишяпти. Буни мен тўғридан-тўғри таҳдид ва адвокатлик фаолиятимга тўсқинлик деб ҳисоблайман. Мен адвокатлик ишимни бажаряпман деган далилларни тинглашмаяпти. Сен ўзингча иш қиляпсан дейишмоқда. Пасанованинг ишида менинг адвокат деган орденим турибди, агар мен унинг илтимосини бажармасам, унда адвокатлик  фаолиятимда муаммолар туғилиши мумкин», — дейди Абдраупова.

Бундан ташқари, адвокатнинг айтишича Пасанованинг қариндошлари ҳам  аппеляция аризасини қайтариб олишни илтимос қилишмоқда.

«Ҳалок бўлган фуқаронинг қариндошлари Пасанованинг  қариндошларига қўнғироқ қилиб, агар адвокат аризани қайтариб олмаса “қонга қон қиламиз” дейишяпти. Аммо мен аризани мижозимнинг рухсатисиз оломайман. Суд йиғини бошланишидан аввал ҳам вафот этган одамнинг қариндошлари билан ҳақорат қилиб, “биринчи Гулжанни ўлдирамиз кейин сени ўлдирамиз” дейишгача боришди», — деди адвокат.

Гулжан Пасанованинг иши

2019-йилнинг 19-ноябрида 29 ёшли Гулжан Пасанова билан 46 ёшдаги турмуш ўртоғининг ўртасида рашк ортидан жанжал чиққан. Воқеа бўлган куни турмуш ўртоғи маст аҳқолда бўлган ва Пасанова қараб пичоқ силтагандан тегмай қолган. Пасанова қўрқиб кетганидан қўлига арматурани олиб эрининг бошига бир неча марта уриб юборган. У эрини касалхонага олиб борганига қарамай кўп қон кетганидан у вафот этган.

Пасанова эрини даф маросимида милиция тарафидан қамоққа олинган. Унга нисбатан «Сезмаган ҳолда ўлимга дучор қилиш, соғлиққа оғир зарар етказиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган.

Ўз кўрсатмасида, Пасанова эрини урганини тан олиб, аммо ўзини ҳимоя қилиш мақсадида қилганини ва аффект ҳолида бўлганини айтган.

Пасановани адвокатининг айтишича, у турмуш ўртоғи тарафидан зўравонликка тизимли равишда дучор бўлиб келган. 2017 йили эри ҳушидан кетгунча калтаклаб, бу сабабдан касалхонада ётиб чиққан. Аммо жабрланувчи эрининг таҳдидидан қўрқиб, йиқилиб кетдим деб ёлғон айтишга мажбур бўлган.

Адвокат Абдраупованинг айтишича, Пасанова қамоққа олингандан кейин тиббий текширувга олинганда аёлнинг танасида гематом аниқланган. Аммо бу ҳолатлар судда ҳисобга олинмаган.

Пасановани Клуни фонди ҳимоя қилиб чиқди

Голливуд актёри Жорж Клунига ҳамда унинг рафиқасига қарашли фонд, Пасанова адолатсиз суд текшируви сабаб судланганини билдириб чиқди. Тегишли баёнот 2020-йилнинг 12-майида эълон қилинди. Унда суд Пасановага эри билан бўлган муносабатини исботлаб беришга қаршилик кўрсатиб унинг ҳуқуқини бузди деб ёзилган.

«Суд Пасановага ҳимоя тайёргарлик кўришга ва у тарафидан бир неча гувоҳларни чақиришга рухсат бермаган. У гувоҳлар Пасанованинг тизимли турда эри тарафидан зўравонликка дучор бўлиб келганини исботлаб беришмоқчи эди», — деб ёзилади баёнотда.

Шунингдек мазкур фонд Пасанова бўйича бунга қадар ўтган суд йиғинларда кузатув юргизганини таъкидлаб, Ўш вилоят судининг Пасановани озод қилишга чақиради.

*Фондни Актёр Жорж Клуни Клуни  турмуш ўртоғи Амал Клуни билан бирга қурган. Фонд инсон ҳуқуқи бузилган ҳолатларда адолат учун курашади.

Оилавий зўравонлик

Бунга қадар 12-июнда хотинининг қўлини орқасига боғлаб, бўйнига тош солинган икки ғилдиракни илиб, устидан сув сочиб, юзига муштлаётган кишининг видеоси тарқаган. Воқеа Сузоқ туманининг  Бек-Абад қишлоғида 8-июнь куни юз берган. Жабрланувчини яқинларининг айтишича, мазкур киши хотинига бунгача ҳам қўл кўтариб юрган.

Мазкуо воқеа Жазо кодексининг «Уриб-сўкиб қийнаш» моддаси билан судгача терговга олиниб, қўлга олинган фуқаро 15 суткага қамоққа олинган. Ҳукумат бу фактни назоратга олганини хабар қилди. Бу воқеа 15-июнда ҳукуматнинг қошидаги Аёлларнинг иши ва гендер тараққиёт бўйича миллий кенгашнинг йиғинида қаралади.

Йил бошидан бери дастлабки тўрт ойда мамлакат бўйича етти нафар аёл оилавий зўравонлик сабаб вафот этган. ИИВнинг маълумоти бўйича 2020-йилнинг январидан мартигача оилавий зўравонлик факти бўйича умумий 2 319 мурожаат қайд қилинган. Бу кўрсаткич оилавий зўравонлик ўтган йилга нисбатан 65 фоизга ўсганини хабар қилади.

Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича 2019-йили Қирғизистон бўйича 6145 оилавий зўравонлик қайд қилинган. Оилавий зўраовнликдан энг кўп аёллар жабрланган — 5 659. Эркакларнинг сони деярлик 11 баробар оз — 486.