Қирғизистонда коронавирус юқтириб олган яна икки бемор вафот этди

Республика штаби коронавирус юқтириб олган яна икки бемор вафот этганини хабар қилди. Марҳумлардан бири 85 ёшдаги аёл Бишкекдаги Миллий фтизиатрия марказида даволаниб келган.

«Пневмония билан келган. Ўта оғир аҳволда бўлиб кейин ўша ердан лаборатория таҳлили ўтказилиб, COVID-19 дарди аниқланиб, Қирғиз-турк касалхонасига ўтказилган эди. Аммо бизнинг даволаш ҳаракатларига қарамай реанимация чораларига қарамай бу киши вафот этиб қолди», — деди Усонбаев.

Шунингдек Ўш вилоят касалхонасида коронавирус юқтириб олган 53 ёшдаги эркак вафот этди. Марҳум «лейкемия» билан хасталаниб юрган. Уни ўлимининг асосий сабаби «апластик  анемия» бўлгани айтилмоқда.

Расмий маълумотга кўра, коронавирусдан вафот этган фуқароларнинг сони 28га етди — уларнинг орасида икки тиббиёт ходими бор. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Ўшда вафот этган бемор коронавирусдан вафот этганларнинг расмий статистикасига қўшгани йўқ.