Москвадан Бишкекка 437 киши қайтиб келди

330

Қирғизистонликларни олиб келган рейс Бишкекка 14-июнда қўнди. Москвадан 437 киши келди.

«Рейсга дастлаб туғруғи яқинлаб қолган хомиладорлар ва икки ёшгача ёш боласи бор аёллар, шунингдек оғир касаллари бор ва яқин қариндошлари вафот этгани сабаб юртига дарҳол қайтиши зарур бўлган фуқаролар танлаб олинган», — деб билдирди республика штаб.

Қайтиб келганлар обсервацияга олинади, шундан кейин коронавирус учун тестларнинг терс чиққанидан кейин уй карантинига кетишади.

Аввалроқ Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги юртига қайтиб келиши учун навбатда 6000дан ортиқ киши турганини ва дипломатлар Қирғизистонга рейсларни уюштириш устида ишлаётганини билдирган.