Бир кадр билан: Жума намозидаги масофани сақлаш

322

Бу сурат 12-июнда жума намоз вақтида тасвирга олинган. Интерьерга қараганда — бу Бишкекнинг шимолий шарқидаги, аниқроғи, Жибек-Жолудаги марказий масжид.

Бу куни муфтий Максат Токтомушев санитария нормаларини сақлаш илтимоси билан мусулмонларга мурожаат қилган.

«Биз интизомни сақлашимиз керак. Бари аста-секин ўз ўрнига келади. Шу сабабдан бир-биримизга ёрдам берайлик, сабрга чақирайлик», — деди Токтомушев.

Жума намозига келганлар бир-биридан масофани сақлаб ўтиришади, унинг устига масжиднинг майдони бунга йўл беради — бу Марказий Осиёдаги энг катта масжид.