Таласда COVID-19га чалинганларнинг сони уч кишига етди, улар билан 100га яқин киши алоқада бўлган

346

Талас вилоятида яна икки кишига коронавирус ташхиси қўйилди - иккаласи ушбу ҳудуддаги инфекция юқтирган одам билан алоқада бўлган. Шу билан, Таласда коронавирус билан касалланганлар сони уч нафарга етди - шифокор, унинг турмуш ўртоғи ва уларнинг қўшниси.

Аммо, юқтирганлар сони сезиларли даражада ошиши мумкин, чунки уларнинг бири камида 98 киши билан алоқада бўлган.

«Ҳозир алоқада бўлганларнинг ҳаммасини текширяпмиз – улар оз эмас. Бу санитария қоидаларига риоя қилмасликнинг натижаси», - деб ҳисоблайди Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев.

Талас вилоятида COVID-19 юқтиришнинг ҳолатлари 10 июнга қадар аниқланмай келган, бошқа ҳудудларда эса коронавирусга чалинганларнинг сони ўнлаб кишиларга етган.

Нурболот Усонбаев вирус вилоятга ички миграция сабабли кирган деб ҳисоблайди.

«Талас вилоятида юқтирганларни фуқаролар ишга чиқиб, вилоятнинг ташқарисига чиқа бошлагани ортидан аниқлай бошлади. COVID-19 регионга ички миграция сабабли етди деб айтиш мумкин», — деди у.

Мамлакат бўйича COVID-19га чалинганларнинг сони 2129 кишига етди. Уларнинг ичидан 1630 киши тузалиб, касалхоналардан чиқарилган, 473 киши даволанмоқда, икки нафари реанимацияда, 26 киши эса касалликдан вафот этган.

Инфекция боис вафот этганларнинг сони июнь ойида бир оз ўсиб, кўп вақт давомида бу сон 20нинг атрофида ушланиб турган.