«Бирликни кўз қароғидек сақлашга ҳар биримиз масъулмиз». Жээнбеков июнь воқеасида ҳалок бўлганларни хотирлади

Президент Сооронбай Жээнбеков 2010 йилдаги июнь воқеасида ҳалок бўлганларни хотирлаб, Ўш шаҳридаги «Оналарнинг кўз ёши» мемориал комплексига гул қўйди. Марҳумларга бағишлаб Қуръон ўқилди.

Президентнинг сайтидаги маълумотга кўра, Жээнбеков ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва воқеа иштирокчилари билан учрашиб, уларнинг қайғусига шерик эканини айтди

«Оналарнинг тўкилган кўз ёши, қайғуси, оталарнинг армони унутилгани йўқ. Шаҳид бўлган юртдошларимизнинг хотираси баримизнинг юрагимизда. Сизлар билан бирга низони тўхтатиш учун, тартибни қайта тиклар учун, халқнинг тинч ҳаётини давом эттириш учун қаддимизни кўтардик. Бари эсимда», — деб таъкидлади давлат раҳбари ўша фожиали воқеа энди ҳеч қачон қайтарилмаслигини тилаб.

Жээнбеков июнь воқеалари мамлакатнинг яхлитлигини, миллатлар ўртасидаги бирликни кўзнинг қорасидек сақлаш кераклиги эслатиб турини таъкидлаб ўтди.

«Асрлар бўйи уйғунликда, қуда-анда, қон-қариндош бўлиб яшаган кўп миллатли элмиз. Ота-боболаримиз дўстлик ва ҳамжиҳатликни эъзозлаб, қадимий Ўш шаҳрининг шонли тарихини яратган. Миллатлар аро тинчликни, дўстликни кўз қароғидек сақлашга ҳар биримиз масъулмиз. Мамлакатимизни ҳамкорликдаги ҳаракатимиз билангина ривожлантирамиз», — деди у.

Шунингдек, президентнинг сайтида давлат раҳбарининг мурожаати эълон қилинди. Унда кўп тиллилик — бизнинг бойлигимиз деб таъкидлади Жээнбеков.

«Қирғизистон - кўп миллатли давлат, бизнинг мамлакатимизда юздан ортиқ этник гуруҳлар истиқомат қилади. Барча миллатларнинг маданияти, урф-одатлари, фуқароларимизнинг ҳуқуқлари ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилади. «Ҳар бир миллат ўз маданияти, тили ва урф-одатлари билан ўз ватанимиз Қирғизистонни безаб туради», - деди президент ўз мурожаатида.

Жээнбеков июнь воқеаларининг 10 йиллиги муносабати билан икки кунлик иш сафари учун Ўш вилоятига ташриф буюрди.

Ўш ва Жалолобод вилоятларида юз берган июнь воқеаларига бу йил ўн йил тўлди. 2010 йилнинг 10 июнида миллатлараро низо чиқиб, у уч кун давом этган. Вазият 14 июнь куни эрталаб барқарорлашган.

Расмий маълумотларга кўра, июнь воқеасида 447 киши ҳалок бўлиб, 1500 нафардан ортиқ киши турли даражада жароҳатланган. Норасмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 2000 кишидан ортган.

2010 йили апрелда Сооронбай Жээнбеков Ўш вилояти маъмуриятининг вақтинча раҳбари бўлиб тайинланган. Сентябрдан бошлаб эса губернатор қатори ишлай бошлаган.