Қирғизистонда коронавирус 2093 кишига юқди. Бир суткада янги 38 ҳолат аниқланди

363

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев 10 июндаги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 38 ҳолати қайд этилганини билдирди. Уларнинг ичидан Норин ва Талас вилоятларида бир нафардан, Бишкек шаҳридан ўн тўққиз, Чуй вилоятидан ва Ўш шаҳридан олтитадан, Ўш вилоятидан уч ҳамда Жалолобод вилоятидан икки ҳолат қайд қилинди.

Вирусга чалинганларнинг етти нафари чет мамлкатдан келганлар, 24 нақари юқтирганлар билан алоқада бўлганлар. Етти кишига эса касаллик қаерда юққани номаълум, ҳохирда аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шундай қилиб, Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 2093 кишига етди. Касалликдан 26 киши вафот этиб, 1572 нафар бемор тузалиб уйига чиқарилган.

Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кзп ҳолати Бишкекда қайд этилди - 574. Чуй вилоятида коронавирус 409 кишидан топилди. Ўш вилоятида 242, Ўш шаҳрида 242, Жалолобод вилоятида 171, Баткен вилоятида 32, Норин вилоятида 400, Иссиқкўл вилоятида 22 ҳамда Талас вилоятида бир ҳолат қайд этилган.

495 нафар бемор шифохоналарда даволанмоқда. Уларнинг 10 нафари оғир аҳволда, икки нафари реанимация бўлимида. Мамлакат бўйича обсервацияларда 1671 киши кузатув остида, уй карантинига 8858 киши олинган. Бир сутка ичида 2816 тадқиқот ўтказилди.