Қайноқ сув қуйиб, ўлгунча калтаклади. Суд хотинини ўлдирган шахсни 15 йилга озодликдан маҳрум қилди

358

Боткен туман суди хотинини ўлдирган 31 ёшдаги кишини айбдор деб топди. Унга нисбатан 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқди.

Айбланувчи 2020-йилнинг январида турмуш ўртоғини ўлгунича калтаклаган. Тергов версиясига кўра, улар фарзандлари билан ота-онасининг уйига боришлари керак эди. Орадан бир неча соат ўтгач, айбланувчи уйга маст ҳолда келиб, хотини ва болаларини машинага ўтғизиб, йўлга чиққан, шундан кейин тўхтаб болаларининг кўз олдида хотинини калтаклай бошлаган.

“Шундан кейин айбланувчи оиласини уйига олиб келиб, болаларини хонага киргизиб, ўзи эса хотинини калтаклай бошлаган. У аёлини хиёнат қилишда айблаган. У хотинининг оёқларига қайноқ сув қуйиб, шундан кейин ҳарбий этикларини кийиб, аёлини ҳушидан кетгунча тепкилаган. Кейин бошқа кийимларни кийиб, хотинининг жасадини машинага солиб, касалхонага олиб борган. Тиббиёт ходимларига хотини бўқоқ туфайли ҳушидан кетганини айтган»,—  деб айтилади ҳукмда.

Судда айбланувчи айбини тўлиқ тан олган.

Қирғизистондаги оилавий зўравонлик вазияти

Ҳукумат мамлакатдаги зўравонлик масаласига эътибор қаратиб, Бишкекда ҳамда Ўшда жабрланганлар учун кризис марказларини очиб беришни ваъда қилган.

Парламентнинг депутатлари оилавий зўравонлик учун жазони кучайтиришни таклиф қилган, чунки ҳозирда зўравонлик қилган одамларга жаримагина солинади. Бу муҳокамалар 2020 йилнинг бошидан торта Қирғизистонда уч аёл эрининг калтаклашидан вафот этиб, яна бирининг бадани куйиб касалхонага ётқизилган — турмуш ўртоғи унга бензин сочиб, ўт қўйган.

Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича 2019 йили Қирғизистон бўйича 6145 оилавий зўравонлик факти қайд қилинган. Оилавий зўравонликдан эса энг кўп аёллар жабрланган — 5 659. Эркакларнинг сони деярлик 11 баробар оз — 486.

Мазкур фактларнинг 649и Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрида қайд қилинган. Унинг тўрттаси «Одам ўлдириш», 451и «соғлиққа оғир ва оғир бўлмаган зарар етказиш», олтиси «зўрлаш ҳамда жинсий зўравонлик ҳаракатлар» моддалари билан қайд қилинган. Қолган 5496 факти Қилмишлар ҳақидаги кодексида қаралган моддалар билан расмийлаштирилган.

Агар оилада калтаклашга дучор бўлсангиз нима қилиш керак?

Қирғизистонда ҳар бир тўртинчи аёл оилавий зўравонликдан жабрланади. Мамлакат аёлларининг аксарияти — 83 фоизи — бир сафар бўлса ҳам оилада психологик, жисмоний ва жинсий зўравонликка дучор бўлишган. Бу ҳақда Кризис марказлари ассоциациясининг тадқиқотида айтилади.

Агар сиз оилада калтакланишдан жабр кўрсангиз ёки яқинларингизда, танишларингизда шундай воқеалар ҳақида билсангиз, оилавий зўравонлик ҳақида қонун бўйича милицияга мурожаат қилсангиз бўлади. Улар сизнинг мурожаатингизни қайд этиб, жабрланган кишига йўриқнома бериши керак. Бу қонун қуйидагича ишлайди: